Latest news

23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  4 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  3 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  3 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  23 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  79 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  52 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0

Миржалол Қосимов: "Биз шашка ўйнамаймиз" News

Миржалол Қосимов: "Биз шашка ўйнамаймиз"

Суперлига 14-туридан ўрин олган АГМК – "Металлург" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Дербига хос ўйин бўлди. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Учрашувни яхши бошлагандик, 15-дақиқага қадар 2-3 та жуда қулай имконият юзага келди. Афсуски, гол уролмадик. Биринчи тайм сўнгидаги четлатиш барча режаларимизни ўзгартириб юборди. Жанговар баҳс кузатилди. Бугунги тўқнашув футболимиз 110 йиллиги байрам қилинаётган дамга тўғри келди. Шунга монанд мухлисларимизга ижобий кайфият тақдим этишни хоҳлагандик. Аммо бу – футбол. Албатта, мағлубиятдан қочиб қутулиб бўлмайди. Энди кейинги ўйинларга ҳозирлик кўрамиз.

- Сардор Раҳмонов мавсумда учинчи, "Металлург" билан эса иккинчи марта қизил карточка олмоқда. Унга эътирозингиз борми?

- Эътироз ҳар бир ҳимоячига ҳамиша бўлади. Акрамжон Комилов ҳам йўқ жойдан тўртинчи сариқ карточкасини олди. Энди тўқнашувларга бой спорт тури бўлгани учун ўйинга берилиб кетишди. Бунақа вазиятлар бўлиб туради. Масалан, Давронжон Эргашев ҳам "Бунёдкор"нинг Жиззахдаги учрашувида майдондан четлатилди. Сардор Раҳмоновнинг Бекободдаги четлатилишига қўшилмаган бўлардим. У ерда қизил карточка берилмаслиги лозим эди. Бугунги вазиятда тўғри қўрқмасдан курашга киришди. Биз шашка ўйнамаймиз. Шашка ўйнаганимизда, бундай бўлмасди. Бу атайин қилинган нарса эмас, тўп учун кураш чоғида, ўйиндаги вазиятда вужудга келди. Сардор ҳимоячи, шу боис бундай тўқнашувларда кўп иштирок этади. Бунақа ҳолатлар учраб туради. Бу – нормал ҳолат.

- Чемпионатимизда кескин ўйинлар кўп бўляпти. АГМКнинг бир қанча футболчиларида шундай ҳолат кузатиляптики, уларни қониқтирмаётган ҳисоб қайд этилаётган пайтда ўзларини бошқара олишмаяпти ва сариқ карточкалар кўпайиб кетяпти. Ҳали олдинда тўқнашувларга бой баҳслар кўп. Бундан жамоа панд еб қолмайдими?

- Сал аввал айтганимдек, бу шашка эмас. Ҳаммаси хоҳиш-истак кучлилигидан, спорт принципларидан четга чиқмаган ҳолатда рўй бермоқда. Албатта, ҳеч ким ютқазгиси келмайди. Бу – нормал ҳолат. Европани қаранг, қандай жанговар тўқнашувлар бўлади. Биз ҳам шу орқали ривожланиб борамиз.

- Янги футболчиларнинг мослашув жараёни қандай кечмоқда?

- Улар кеча учиб келишди. Жамоага эндигина қўшилишди. Қайси бири Истанбул орқали, қайси бири Олмаота орқали пешинда келди. Ўйлайманки, 10 киши бўлиб ҳаракат қилган бўлсак-да, ўйинга яхши киришиб кетишди. Улар жамоа имижига ижобий таъсир қилади деб ўйлайман. 

- Бу футболчиларни шахсан ўзингиз танлаб, жамоага жалб қилдингизми ёки кимдир тавсия қилдими?

- Мураббийлар штабимиз билан келишган ҳолда ҳал қилинади. Ўзимиздан ўзимиз харид қилмаймиз. Қайси нуқталарга керак бўлса, ўша ерга оламиз. Шунингдек, жамоа ўйинига тўғри келадими ёки йўқ, шунга қараймиз. Тавсия ҳам қилишади, албатта.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика