Latest news

19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  6 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  1 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал". Таркиблар маълум  2 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   3 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  5 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3

Миржалол Қосимов: "Биз шашка эмас, футбол ўйнаймиз" News

Миржалол Қосимов: "Биз шашка эмас, футбол ўйнаймиз"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган АГМК ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар мураббийи Миржалол Қосимов учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.




Аввалбор мавсум бошлангани билан барчани табриклайман. Мавсумни бошлаш доим ҳаяжонли бўлади. Бугунги учрашувда яхши тайёргалик кўрдик. Тезкор гол урганимиздан сўнг футболчилар устунликни меҳмонларга бериб қўйди. Биринчи бўлимда тўп билан ҳаракат қилишимизда муаммолар пайдо бўлди. "Локомотив"нинг бир нечта тажрибали футболчилари бор ва улар ҳисобни тенглаштиришга эришдилар. Иккинчи бўлимга чиқишдан аввал бугун мухлислар учун ўйнашимиз кераклиги ва икки ой давомида бекорга тайёргарлик кўрмаганимизни исботлашимиз кераклигини айтдим. Иккинчи бўлимда АГМК футболчилари рақибларига қараганда анча яхши ҳаракат қилишди деб ўйлайман. 

Бугунги баҳсда АГМКнинг иккита асосий таркиб футболчиси жароҳат олди. АГМКнинг кейинги рақиблари ҳам анча кучли. Шу боисдан уларнинг аҳволи ҳақида маълумотга эгамисиз?

Аввал ҳам айтганман, биз шашка эмас футбол ўйнаймиз. Статистикадан кўрса ҳам бўлади футболда жуда кўп жароҳатлар бўлади. Биринчи бўлимда анча хавотирли вазият содир бўлди. Сабаби ўтган йили бешта ўзгариш мумкин эди, бу йил эса яна учтага қайди. Мавсум энди бошланди ва футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳавотирга солаётган эди. Мавсум давомида ўйинимиз кучайиб боради. Жароҳатга келадиган бўлсак, Сардор оёғидан кичик жароҳат олди. Ботирали эса Қодирқулов билан тўқнашиб кетди ва маълум вақт хушини йўқотди. Уларни эртага шифокорлар тўлиқ текширишади ва барчаси шундан сўнг ҳал бўлади.

Зафар Полвоновнинг ўйин сўнггида майдонга тушиши ҳақида нима дея оласиз?

Биринчи бўлимнинг ўзида иккита мажбурий ўзгариш амалга оширдим. Шунга қарамасдан, футболчиларим иккинчи бўлимда анча яхши ҳаракат қилишди. Учршув сўнггида эса Александр Касьян оёғида бироз оғриқ сезилди ва шу сабабли ҳам уни алиштиришга қарор қилдик.

Бу мавсумда кўп жамоалар чемпионликка даъвогарлик қиламиз деб айтишди. АГМКнинг бу йилги мақсади қандай?

Ҳеч ким майдонга мағлуб бўламан деб тушмайди. Бизнинг жамоанинг ҳам мақсадимиз катта ва шунга қараб ҳаракат қиламиз. Бу мавсумда кўплаб яхши жамоалар бор. "Пахтакор"ни кучсизланди деб айтмаган бўлардим. Улар ҳали ҳам кучли. Бироқ барча жамоа ғалаба учун ҳаракат қилади.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика