Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Миодраг Радулович: "Ўзбекистон Осиё Кубогида тарихий натижасини янгиласа, ҳайрон бўлмайман" News

Миодраг Радулович: "Ўзбекистон Осиё Кубогида тарихий натижасини янгиласа, ҳайрон бўлмайман"

Мусобақа бошланишига бир оз вақт қолганда Ливан терма жамоасида бош мураббий алмашди.

Осиё Кубогида Ливанни черногориялик мутахассис Миодраг Радулович бошқаради. Ўзбекистонлик мухлисларга таниш бўлган Радулович Қатардаги турнирда Ўзбекистоннинг имкониятлари ва Ливаннинг мақсадини гапирди. 

"Мен ўзбек футболининг даражасини баланд баҳолайман. Осиё Кубогида терма жамоангиз яхши натижа қайд этишига шубҳам йўқ. Ўзбекистон терма жамоасини мусобақа фаворитларидан бири, деб айта оламан. Ҳозирги кунда сизларда яхши таркиб жамланган ва келаётган Осиё Кубогида аввалги тарихий натижа янгиланса, ҳайрон бўлмайман. 

 Ливанга мусобақа бошланишига икки ҳафта қолганда етиб келдим. Мусобақадаги мақсадимиз муносиб иштирок этиш. Асосий мақсадимиз март ва июнь ойидаги ЖЧ саралашида муносиб натижа кўрсатиш. Ёзда Фаластин ва Бангладешга қарши ўйнаймиз. Уларни мағлуб этишимиз керак",- дейди Радулович.

Маълумот учун, Ливан Осиё Кубогида  Қатар, Хитой, Тожикистон билан "А" гуруҳида куч синашади. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика