Latest news

12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  4 11:51Бэйл: "Бугунги кунда Килиан Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси"  9 11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  9 10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  2 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   11 10:28Анчелотти кечаги мағлубиятга изоҳ берди  36 09:53«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди  23 09:34EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  8 08:58Sofascore. Кечаги учрашув учун "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  15 08:20Про лига. Бугун мавсумдаги сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  36 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  2 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  231 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0

"Милан"ни янги мавсумда ким бошқаради? News

"Милан"ни янги мавсумда ким бошқаради?

Женнаро Гаттузонинг ўрнига “Милан” бош мураббийи лавозимига келиши мумкин бўлган асосий номзодлар тўртлиги билан танишиб чиқамиз.

Тез орада Женнаро Гаттузонинг “Милан”даги фаолияти ўз ниҳоясига етади. Клуб афсонаси жамоа билан 2017 йил ноябрда шартнома имзолаганди. У омадсиз дебютдан кейин ҳам раҳбарият ишончига эриша олди. Гаттузо билан биргаликда мухлислар яна Чемпионлар Лигасини орзу қилиб, унга интила бошладилар ҳамда унинг раҳбарлиги даврида клубга келган Кшиштоф Пентек ва Лукас Пакета жамоани кундан-кунга кучайтирмоқда.

Дарҳақиқат, “россонери” декабрдан март ойигача яхши ўйин кўрсата олди, лекин охирги вақтлар унинг бирор иши ўнгидан келмади: саккиз учрашувдан 5тасида мағлуб бўлди, футболчилар эса бор кучи билан ўйнамай қўйди. Эҳтимол, бунга уларнинг қизиқиши қолмагандир. Мухлислар эса кумирлари ҳамда раҳбариятдан ғазабда ва зудлик билан яхши мутахассис топишларини талаб қилишмоқда. Собиқ севимли ўйинчиларига нисбатан уларнинг ишончлари йўқолган.

4. Жан Пьеро Гасперини

Гасперини “Ювентус” тарбияланувчиси ҳисобланади. У айнан ўша клубда мураббийлик фаолиятини бошлаган. Туринда 10 йил давомида ёшлар билан ишлади. Кейин эса “Кротоне”, “Женоа”, “Палермо”, “Интер”да ўзини синаб кўрди. Ҳозир эса “Аталанта”га устозлик қилмоқда. У ерда уни яхши кўришади: Гасперини туфайли ўртамиёна жамоа Чемпионлар Лигаси номзодига айланди ва йилдан-йилга катта ютуқларга эришмоқда. Бугунги кунга Гасперини шогирдлари турнир жадвалининг тўртинчи поғонасини банд этиб туришибди: “россонери”дан юқорида! Шунингдек, “Аталанта” Италия Кубоги финалига ҳам чиқа олди.

61 ёшли мураббий 3-4-2-1 тактик схемасидан фойдаланди ва ҳақиқатдан ҳам, ҳужумда жуда хавфли ўйин кўрсатмоқда. Тўғри, лекин жамоанинг ҳимоя чизиғини кучли дея олмаймиз — сабаби, бергамоликлар ҳар ўйинда 1,2тадан гол ўтказиб юборади. Бу қувонарли ҳолат эмас, албатта. Бироқ ҳимоячилар учлиги (Рафаэл Толой, Жанлука Манчини ва Хосе Луис Паломино) жамоага арзимаган 6 млн. фунт эвазига келганини ҳам унутмаслик лозим. Шунингдек, мураббий Маттиа Кальдара, Франк Кессье, Алессандро Бастони, Роберто Гальярдини ва Бруно Конти каби ёш ўйинчилар билан яхши ишлай олади. Гасперини миланликларнинг мудофаа билан боғлиқ муаммосига барҳам бериши ҳамда “Милан”нинг ёш ўйинчилари яхши ўйнашида кўмаклашиши мумкин. Сўнгги пайтларда Италия оммавий ахборот воситалари “қизил-қоралар” раҳбарияти Гасперинига қизиқиш билдираётгани ҳақида ҳабар берган эди.

3. Паулу Фонсека

Фонсека мураббийлик фаолиятини бошлаган клубида футболчилик карьерасини тамомлаганди — Амадора шаҳрининг “Эштрела” клуби (Португалия). Бошқа кичик клублар билан ишлаганидан кейин у “Порту”, “Брага” каби клубларга устозлик қилди. Ҳозирда Донецкнинг “Шахтер” клуби бош мураббийи ҳисобланади.

Португалиялик бу ерда муваффақиятли тарзда фаолият юритмоқда: клуб у билан бир неча бор чемпионликни қўлга киритди ҳамда Еврокубокларда ўзини намоён қила олди. Фонсека 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланади. У тўпга эгалик қилишни афзал кўради, ярим ҳимоя эса унинг режасидаги муҳим омиллардан биридир. Ушбу жамоанинг ҳимоя чизиғи ҳам бироз оқсайди: 37 ўйинда 38та гол ўтказиб юборган (ЕЧЛни ҳам ҳисобга олганда). У футболчилар билан яхши ишлай олади ва ҳеч қандай сарф-ҳаражатсиз ҳам жамоани кучайтиришга қодир. Паулу буни Украинада исботлаб бера олган. Фонсека “Милан” ҳимоясини кучайтиришда ёрдам беради ва ҳозирги таркиб билан жамоа юқори натижаларни қайд этиши мумкин.

2. Эусебио Ди Франческо

Эътиборлиси шундаки, Эусебио Ди Франческо мураббий бўлгунга қадар менежер ва футбол директори бўлган. У “Пескара”, “Лечче”, “Сассуоло” ҳамда мартда уни истеъфога чиқариб юборган клуб “Рома” билан ишлаган. Италияликнинг энг ёрқин ютуғи — Чемпионлар Лигасида “Барселона”га қарши камбэк ҳисобланади. У агрессив 4-3-3 тактиксини хуш кўради, унинг асосий қуроли эса — қарши ҳужумдир. 49 ёшли мутахассис мудофаа хавфсизлигини икки таянч ярим ҳимоячига топширган. У “Сассуоло”да Шиме Врсалько, Грегуар Дефрель, Лоренцо Пеллегрини, Маттео Политано ва Франческо Ачерби каби ўйинчилар ўзини намоён қилишида кўмаклашган.

Ҳозирда ишсиз қолган Франческо — энг муқобил вариант. Бундан ташқари, “Милан”да унинг ўйин услубига мос келувчи футболчилар талайгина, асосийси ҳеч нарсани ўзгартиришга ҳожат йўқ.

1. Марко Жампаоло

Марко Жампаоло фаолияти бошларида мураббий ёрдамчиси лавозимида ишлаганди. Аммо у “Кальяри”да бутун бошли жамоага раҳбарлик қилган. Бир қатор кичик клубларда ишлаб кўрганидан кейин, Сарридан сўнг “Эмполи”га бошчилик қила бошлади. У ердаги ажойиб фаолиятини кўрган “Сампдория” мутахассисни ўзига чақириб олди. Шимолий италияликлар аутсайдер жамоадан ўртамиёна клубга айланишга муваффақ бўлдилар — ортиқча ҳаражатларсиз!

Марко 4-3-1-2 тактикасига кўра иш кўради — бугунги кундаги камёб схема. Жампаоло шогирдлари ажойиб комбинацияга эга. Жамоанинг мудофаа чизиғи ишончли экани билан ҳам ажралиб туради. Шунингдек, “Сампдория” ҳужумда ҳам яхши ҳаракатланади — у “Милан”, “Лацио” ва “Торино”дан кўпроқ гол урган клуб саналади. Бу ерда Лукас Торрейра, Дуван Сапата ва Милан Шкриньяр ўзини намоён қила олди. 4-3-1-2 тактикаси “Милан”га жуда ҳам мос, сабаби клубда бу схемага тўғри келадиган ўйинчилар бор. Чиройли ҳамда самарали ўйинни хуш кўрувчи мухлислар швейцарияликни осон қабул қилишлари ва уни ёқтириб қолишлари аниқ.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика