Latest news

00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  0 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  3 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  5 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  15 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3

"Милан" собиқ футболчиси жамоанинг мавсумдаги дастлабки ўйинлари ҳақида тўхталди News

"Милан" собиқ футболчиси жамоанинг мавсумдаги дастлабки ўйинлари ҳақида тўхталди

"Милан" собиқ ярим ҳимоячиси Звонимир Бобан жамоага янги тайинланган бош мураббий Паулу Фонсеканинг ишига баҳо берди.

"Мен Фонсеканинг "Шахтёр", "Лилл"даги иши ва "Рома"даги дастлабки кунларидаги фаолиятини ҳурмат қиламан. У Миланга эндигина етиб келди ва биз унга вақт беришимиз керак, бироқ мени хавотирга солаётган нарса шундаки, у ҳалигача бу жамоа 4-3-3 схемасида ўйнашини инобатга олмаяпти. Шу орқали ярим ҳимоячилар мувозанатни сақлаши ва вингерлар Леау ва Пулишични қўллаб-қувватлашлари мумкин.

Рейндерс ярим ҳимояда икки марказий ярим ҳимоячи билан ўйнай олмайди ва Лофтус-Чик 10-рақам сифатида ўйнаш учун етарлича креатив эмас. Улар ҳақиқий плеймейкерлар эмас, тўп билан яхши муомала қиладиган ярим ҳимоячилардир. 

Фонсека энди бошламоқда, у ақлли ва умид қиламанки, у вазиятни ўзгартира олади, чунки натижалардан ташқари, асл муаммо ҳали мавжуд бўлмаган ўйинда", – деди Бобан.

Хорватиялик футболчи 1991 йилдан 2001 йилгача "россонери" сафида тўп тепган. Шу билан бирга, Звонимир жамоа сафида 178 та ўйин ўтказган.

"Милан" А Сериянинг янги мавсумини ёмон бошлади. Клуб иккита дуранг ва битта мағлубият қайд этиб турибди. Кейинги рақиб "Венеция" клуби бўлади. Ўйин 14 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика