Latest news

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  28 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  1 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  47 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

"Милан" Римда зафар қучди, "Женоа" "Интер"га мағлуб бўлди ва бошқа учрашувлар News

"Милан" Римда зафар қучди, "Женоа" "Интер"га мағлуб бўлди ва бошқа учрашувлар

А Серияда 24-тур учрашувлари ортда қолди.

"Ювентус" "Верона"ни енга олмади

Умуман олганда "мастифлар" исталган рақиб учун ноқулай рақиб ҳисобланишади. Бу сафар "Ювентус" уларнинг "тўрига илинди". Қизиқ  томони ўйиндаги 1-хавфли вазият "Верона" ижросида амалга оширилди. Бироқ бурчакдан узатмадан кейин Лозато дарвозага йўллаган тўпи устун тегиб қайтди. "Ювентус" эса танаффусгача айтарли ҳеч нима қилолмади, фақатгина Роналдунинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ёдда қолди. Барча қизиқ воқеалар десертга қолдирилди.

Танаффусдан кейиноқ "Ювентус" гол урди. Кьеза тўпни Рэмсидан қабул қилиб, жарима майдонига ёриб кирди ва Криштиануга етказди, португалиялик эса биргина уринишда голкиперни доғда қолдирди. Кўп ўтмай Роналду дублни расмийлаштириши мумкин эди, л‎екин унинг уриниши кучсиз чиқди. "Верона" эса деярли ҳужумга ўтмасди, аммо ҳужумга ўтганда ҳам хавфли чиқди. Лазович тўпни Стурародан қабул қилди ва қанотдан жарима майдонига узатмани амалга оширди. У ерда Барак ҳаммадан фаолроқ ҳаракат қилди ва ҳисобни тенглаштирди. Қолган 13 дақиқада "Ювентус" ҳеч бўлмаса олдинга боришига умид қилган мухлислар, амалда "Верона" ажойиб вазият яратганини гувоҳи бўлишди. Дарко Лазович ажойиб ҳаракатлар билан рақибларини ортда қолдирди ва тўпни тўсин остига йўналтирди, лекин Шенсни тўп дарвозага бориб тушишига йўл қўймади. "Ювентус" яна қоқилди, туринликларнинг турнирдаги муваффақияти учун бу ёмон хабар, аммо "Верона" истаса яхши ўйин кўрсата олишини яна бир бор исботлаб берди.


"Интер" "Женоа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бугунги кунга келиб "Интер" ажойиб спорт формасига кириб олган. Буни жамоа ушбу тур учрашуви 1-дақиқасидаёқ исботлаб қўйди. Лаутаро Лукакуни олға ундади ва Ромелу рақиб ҳимоячилари ҳамда Перинни доғда қолдирди. Бир неча дақиқа ўтиб, энди Дармиан гол уриши мумкин эди, лекин Маттео тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйишда ноаниқликка йўл қўйди. "Интер" умуман олганда анча хотиржам ҳаракат қилсада, янада кучлироқ ўйнай олиши мумкинлиги сезилиб турарди. Барелла Лукакунинг навбатдаги уринишидан кейин Перин тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Шомуродовсиз "Женоа" эса деярли ҳеч нима қилолмасди. Бўлим сўнггида Лаутаро "қайчи" услубида зарба берди ва Перин катта қийинчилик билан жамоасини голдан қутқариб қолди.

Танаффусдан кейин воқеалар бироз сокинроқ ривожланди. 62-дақиқада Элдор Шомуродов ўйинга қўшилди. Жамоалар деярли бир-бирини безовта қилмасди, лекин яна Лукаку тинчликни бузиб юборди. Бельгиялик футболчи ҳимоячиларни атрофига тўплаб олди ва тўпни Дармианга етказди, ҳимоячи эса биринчи тегиниши биланоқ дарвозанинг пастки бурчагини ишғол қилди. 77-дақиқада эса майдонга тушганига 40-45 сония бўлган Алексис Санчес Перишичнинг узатмасидан кейин боши билан фарқни йирик кўринишга олиб келди. "Интер" ҳозир ёпилиб оладиган рақиблар билан ҳам, очиқ футболни яхши кўрадиганлар билан ҳам бемалол ўйнай олишини кўрсатмоқда. Омадли серияси якунига етган "грифонлар" эса бу мағлубиятдан кўп ҳам хафа бўлмасликлари ҳамда кейинги ўйинларга тайёрланиши зарур.


"Милан" Римда ғалаба қозонди

Аслини олганда "Милан" ва "Рома" беллашуви катта қизиқиш билан кутилганди. Ўйин стартидаёқ бурчакдан узатмадан кейин Ибрагимович аниқ зарба йўллади, лекин "Рома" ҳимоячилари тўпни дарвоза чизиғидан қайтаришни уддалашди. Такрорий уринишда Леао тўп тўрга бориб тушишини таъминлади, аммо қоида бузилганди. "Милан" фаолроқ кўринарди, аввалига Ребич, кейин эса Кьер дарвоза тўсинини "текшириб кўришди". Спиннацола вазиятлардан бирида Мхитарянни қулай нуқтага чиқарди, лекин Генрих оддий, аммо кучли зарба ўрнига тўпни Доннарумманинг устидан ошириб ташлаб қўймоқчи бўлди. Бўлим сўнгги дақиқаларида "Рома" дарвозасига пенальти белгиланди, Фацио Калабрияга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Кессиэ эса одатга кўра, бундай хатоларни кечирмайди.


Иккинчи бўлимдаги биринчи яққол вазият эса "Рома" томонидан амалга оширилди. Ажойиб комбинация давомида Спиннацола тўпни Веретуга етказди ва Жордан айланма зарбаси билан дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди. Маълум паллада "Милан" ўзини йўқотиб қўйиши мумкиндек туюлганди, лекин миланликлар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Ребич тўпни Салемаркесдан қабул қилиб олди ва биргина уринишда Манчинини ортда қолдирди, иккинчиси билан эса яқин бурчакни нишонга олди. "Рома" мувозанатни тиклашга уриниб кўрди, лекин римликларга аниқлик етишмасди. Энг қулай имконият Генрих Мхитарянда бўлди, аммо унинг зарбасидан кейин тўп дарвозадан бироз юқорироқдан ўтиб кетди. Охирги дақиқаларда эса "Милан" ҳисобни ўзгартириши мумкин эди, лекин Лопес қийинчилик билан бўлсада, Томорининг зарбасини қайтаришни уддалади. "Милан" муҳим ғалабани қўлга киритди ва "Интер"ни қочириб юбормади.


"Аталанта" "Сампдория"дан кучлироқ

"Аталанта" ЕЧЛ плей-оффи доирасида "Реал"дан учралган мағлубиятдан кейин қандай ҳаракат қилиши жуда қизиқ эди. Қўшимчасига захира ўриндиғида Гасперини бўлмаса, футболчилар қандай ўйин кўрсатиши ҳам кўпчилик учун савол эди. Ўйинни "Аталанта" фаолроқ бошлади, илк дақиқалардаёқ Пашалич яхши имкониятга эга бўлди, лекин зарбаси қовушмади. Қаршисида кучли рақиб турсада "Сампдория" ҳам хотиржам ўйин кўрсатишга интиларди. Вазиятлардан бирида Янкто ўзи учун ўзи вазият яратди ва фақатгина Спортьеллонинг реакциясигина тўп дарвоза тўридан жой олишига йўл қўймади. Дарвозабон Демсгор жаримадан зарба йўллаганда ҳам ишончли ўйин кўрсатди. "Аталанта" эса жуда муҳим паллада гол ура олди. Малиновский Муриэль билан "девор" услубида ўйнаб, бўлим жамоаси фойдасига ҳал бўлишини таъмиинлади.

Иккинчи бўлим аввалида Демсгорда янада қулайроқ нуқтадан жарима зарбаси бериш имкони бўлди, лекин зарбага аниқлик етишмади. "Аталанта" эса тезкор қарши ҳужум билан жавоб берди, тўп иккинчи темпда ҳужумни қўллаб келаётган Госенсга келиб тушди, лекин германияликнинг зарбаси дарвозагача етиб боришига ҳимоячилар йўл қўймади. "Аталанта" қанотлардан айниқса яхши ҳужумлар ташкил этарди. Мехленинг узатмасидан кеийн Иличич мўлжалда адашди. Қанотлардаги бу каби устунлик ўз самарасини бермай қолиши қийин эди, Мехленинг навбатдаги узатмасидан кейин Госенс дарвозани аниқ нишонга олишига бу сафар ҳеч ким ҳалақит қилолмади. Бу голдан кейин "Сампдория" буткул таслим бўлди, "бергамоликлар" эса яна гол уришлари мумкин эди. Иличич ва Пессинада қулай имкониятлар бўлди, аммо ҳисоб бошқа ўзгармади. Натижада "Аталанта" Европа Чемпионлар Лигаси зонасидаги ўрнини сақлаб турибди.

Шунингдек, "Наполи" "Беневенто"ни енгди, "Удинезе" "Фиорентина"дан устун, "Специя" ва "Парма" дуранг ўйнашди.


Сергей Румянцев

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика