Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  14 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

"Металлург" дастлабки назорат учрашувида Украина жамоасини мағлуб этди News

"Металлург" дастлабки назорат учрашувида Украина жамоасини мағлуб этди

Бугун Туркиянинг Белек шаҳрида Бекободнинг “Металлург” жамоаси хориждаги илк назорат учрашувини Украинанинг “Металлист” (Харьков) жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувда бекодобликлар ғалаба қозонди, барча тўплар биринчи таймда киритилди. Даставвал Шоҳназар Норбеков ҳисобни очган бўлса, тайм ўрталарида украиналиклар ҳисобни тенглаштиришди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида эса Фарҳод Бекмуродов жамоамизни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди. Ўз навбатида “Металлург” посбони Александр Лобанов биринчи таймда “Металлист” ўйинчисининг 11 метрлик белгидан жарима зарбасини қайтарганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Назорат учрашуви 

“Металлист” (Украина) – “Металлург” (Ўзбекистон) 1:2

Голлар: Шоҳназар Норбеков (17), Александр Цвиренко (27), Фарҳод Бекмуродов (45)

Амалга оширилмаган пенальти: Артур Мурза (21)

"Металлист": Даниил Каневцев, Кайдалов, Андрей Ралюченко, Алекс Чидомере, Вернаттус, Вячеслав Танковский, Цвиренко, Касарес, Руслан Фомин, Артур Мурза, Егорь Красников.

Бош мураббий: Олександр Кучер.

“Металлург” (1-тайм): Александр Лобанов, Ихтиёр Тошпўлатов, Ҳакимхон Аламхонов, Фаррух Иброҳимов, Эргаш Исмоилов, Фарход Бекмуродов, Дамир Темиров, Иброҳим Ибрагимов, Саламат Қуттибоев, Шоҳназар Норбеков, Забихилло Ўринбоев.

Бош мураббий: Луисма Эрнандес.

“Металлург” (2-тайм): Акмал Ортиқов, Худойшукур Сатторов, Аббос Отахонов, Одилбек Абдумажидов, Аброрбек Тошқўзиев, Муҳаммад Исаев, Фозил Мусаев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Жасур Ашуров, Шаҳзоджон Неъматжонов, Зоҳид Абдуллаев.

“Металлург” кейинги учрашувни 9 февраль санасида “Заря” (Луганск) жамоасига қарши ўтказади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика