Latest news

12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  1 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0

Месси ва Эстония термаси ҳақида News

Месси ва Эстония термаси ҳақида

Телеграмдаги "Футбол анализи" блоги Лионель Месси 5 та гол урган Эстония терма жамоаси ҳақида ёзди.

"Сўнгги 2 кунда Мессининг пента-триги  ҳақида шу қадар кўп мақтов ўқидимки, ўша баҳсда Аргентинага рақиблик қилган эстонлар ҳақида маълумот бермасам, ўзимни бир умр кечиролмайман.

1. Эстония терма жамоаси ФИФА рейтингида 110-ўринни банд қилиб турибди (Ҳиндистон ва Сьерра-Леонедан кейин). Яъни, Ўзбекистон терма жамоасидан 27 поғона пастга жойлашган.

2. Эстония термасининг тўлиқ таркиби 7,93 млн еврога баҳоланган. Бу Ўзбекистон миллий жамоасидан 4 марта арзонроқ дегани. Яна ҳам аниқроқ айтсак, Элдор Шомуродов бу жамоадан қимматроқ.

3. Ўзбекистон чемпионатида Эстония терма жамоасидан қимматроқ 2 та клуб бор ("Пахтакор" ва "Навбаҳор").

4. Эстония Европа МЛнинг охирги — Д лигасида иштирок этади (Сан-Марино, Андорра ва Мальта билан).

5. Мазкур жамоа март ойида Кипрга ҳам енгилган эди (2:0). 

Хуллас, Эстония Мадагаскардан ҳам кучсизроқ жамоа. Уларга қарши ўйинда Рўзимбой Аҳмедов ҳам 3-4 та гол ура олади. Леонинг 5 голи ҳақида гапираётганларнинг аксари футболга ақл эмас, ҳиссиёт билан қарайдиган фанатлардир", — дейилади хабарда.

"Футбол анализи"га обуна бўлинг

Author :
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика