Latest news

22:26ОФК ЭЧЛ. "Ал Аҳли" - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  4 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  0 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  3 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  10 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  19 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  15 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Месси Поччеттино номзодини маъқуллайди, рўйхатда Аллегри ва Анри ҳам бор News

Месси Поччеттино номзодини маъқуллайди, рўйхатда Аллегри ва Анри ҳам бор

"Тоттенхэм" клуби собиқ мураббийи Маурисио Почеттино "Барселона"да иш бошлаш учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Бу ҳақида "Diario Sport" хабар қилди. Жамоа президенти Жозеп Бартомеу аргентиналик мутахассисни клубда авлодлар алмашинувини амалга ошириши мумкин бўлган энг яхши вариант деб билади. Функционер Почеттинони январь ойида клубга олиб келмоқчи эди. Аммо спорт директори Эрик Абидалнинг фикри маъқул кўрилиб, Кике Сетьен олиб келинди.

Маълум бўлишича, Почеттино номзодини "Барселона" етакчиси Лионель Месси ҳар доим қўллаб-қувватлаган.

Аргентиналик мураббий 3 йиллик шартномага имзо чекмоқчи, аммо клуб "1+1" кўринишидаги битим таклиф қилишга тайёр.

Шунингдек, "Барселона" Нидерландия термаси устози Роналд Куман, италиялик Массимилиано Аллегри ва "Монреаль Импэкт"ни бошқараётган клубнинг собиқ футболчиси Тьерри Анри билан ҳам доимий алоқада бўлиб турибди. 

"Ал Садд"ни мураббийи Хави варианти бекор қилинди. Чунки испан "Барса"га қайтишни истамаяпти.

Аввалроқ Почеттино "Барса"нинг таклифини рад қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика