Latest news

20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  18 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  37 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  17 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0

Месси: "Чемпионлар лигаси мен ва ПСЖнинг асосий мақсади" News

Месси: "Чемпионлар лигаси мен ва ПСЖнинг асосий мақсади"

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси жамоаси билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни хоҳлаётганини айтди.

- ПСЖдаги мақсадларингиз қандай? Жамоангизни Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун фаворит деб ҳисоблайсизми?

- Ҳа. Бу ерга келишимнинг асосий сабаблардан бири шу эди. "Барселона"даги хайрлашув нутқимда таъкидлаганимдек, майдонда эканман, сўнгги дақиқаларгача совринларни қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

ПСЖга ўтишга қарор қилганимнинг сабабларидан бири шундаки, бу ердаги жамоа ажойиб, клубда шунча йиллик уринишлардан сўнг ўсиш ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш истаги бор. Шу боис мен бу жамоага ўтишга қарор қилдим - бу менинг ҳам мақсадларимдан биридир.

- Чемпионлар лигасининг уч учрашувида учта гол ургансиз. Турнирда ғалаба қозониш сизнинг асосий мақсадингизми?

- Ҳа, бу мен ва клуб учун муҳим мақсад ҳисобланади. ПСЖ анчадан бери бу борада пул сарфламоқда, улар ушбу турнирда ғалаба қозонишни истайди, клуб бунга яқин келганди.

Парижликлар фаворитлардан бири, аммо ягона даъвогар эмас. Ҳамма биз ҳақимизда гапиради, лекин бошқа гранд жамоалар ҳам бор, улар ҳам йиллар давомида астойдил ривожланиш сари бормоқда, улар ҳам кучли футболчилар билан шартнома имзолаган. "Манчестер Сити", "Бавария", "Ливерпуль", "Атлетико", "Челси" Чемпионлар лигасида ғалаба қозона оладиган жамоалардан саналади.

Энг яхши жамоалар ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмайди, чунки бу кўплаб деталларга боғлиқ. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин", - деди Месси.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика