Latest news

11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  0 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  3 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  35 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  3 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  2

Мени ранжитган уч нарса News

Мени ранжитган уч нарса

Йилнинг "Энг яхшиларини тақдирлаш" маросимида Суперлига ва Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи алоҳида аниқлангани мантиқли деб биламан.

Чунки Суперлига бу - бир мусобақа. Табиийки йил якунида унинг энг яхши мураббийи бўлади. Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи дегани бу, албатта Суперлигани ютиши шарт дегани эмас. Балки Пролигани ютиб ҳам энг яхши бўлиш мумкин. Балки футзал, аёллар футболи ёки терма жамоаларда ишлаб ҳам. 

Муаммо шундаки, йил якунлари деганда кўз олдимиздан биринчи навбатда Суперлига кетмай қолади. Натижада бошқа футболларни унутиб қўямиз. Мисол учун йилнинг энг яхши футзалчиси, аёл футболчиси ва ёш футболчиси аниқланяпти. Лекин нима сабабдан энг яхши футзал мураббийи ёки аёллар мураббийи аниқланмаяпти деган савол юзага келади. 

Тақдирлашга келганда фақат Суперлига атрофида ўралашиб қолиш тўғри эмас, аксинча бошқа мусобақаларга нисбатан ҳурматсизлик ва аввало ПФЛнинг ўзи паст назар билан қарашини англатади. 

Хуллас кечаги тақдирлашда Шота Арвеладзе Суперлиганинг энг яхши мураббийи бўлди, Рўзиқул Бердиев эса Ўзбекистоннинг. Ва Бердиевнинг Ўзбекистонда энг яхши деб топилиши адолатдан. Бунда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Рўзи ака мана бир неча йилдирки қатор-қатор футболчиларни тарбиялаб келяпти. Яна ким шу ишни қиляпти деган савол ҳам туғилади. 

Мени фақат 3та нарса ранжитди. 1. Энг яхши футболчилар қаторида Жасур Яхшибоевнинг йўқлиги, 2. Энг яхши мураббийлар қаторида нима сабабдан Абрамовнинг борлиги ва 3. Энг яхши мураббийлар орасида "Турон" бош мураббийининг исми умуман тилга олинмагани.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика