Latest news

00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  0 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  0 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  117 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0

"Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой" News

"Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой"

Бразилия Неймар собиқ клуби ҳисобланган "Ал Ҳилол" бош мураббийи Жорже Жезус ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Жорже Жезус жамоанинг қолган аъзолари билан ўйнаш имконим йўқлигини айтганида жуда хафа бўлдим.

Машғулотлар пайтида ҳаммаси бутунлай бошқача эди. Машғулотлар давомида мен ўйнашга тайёр эканлигимни, бошқа спортчилар каби формада эканлигимни кўрсатдим.

Машғулотларда ўйнаганимизда, ўйин натижасини мен ҳал қилганман, голларни ҳам мен урганман, шунинг учун мен уни аҳмоқ бўлиб кўринишга мажбур қилардим. Мен бу ҳақда гапиришни ҳам, жанжал чиқаришни ҳам ёқтирмайман. Бу менга ёқадиган нарса эмас, лекин ҳақиқат.

У шундай баёнот берганида, мен майдонга қайтишим билан ўзгача нимадир кўрсата олишимни билардим. Шу сабаб ҳаммасини шу ерда қолдираман. Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой", - деди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" устози Жорже Жезус бразилиялик жамоани тарк этишидан олдин уни Саудия Арабистони чемпионатининг 2-давраси учун рўйхатдан ўтказишмаганини ва бу Неймар аввалги даражасида ўйнай олмаётганлиги билан боғлиқ эканлигини айтиб ўтган эди.


Маълумот учун, Неймар "Сантос" таркибида дебютини ўтказди. 45 дақиқа ўйнаган Неймар учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика