Мемфис Депай "Барселона"га қайтиш олдидан таътилини узайтирмоқчи
04 jul 2022 12:03
News
Мемфис Депай "Барселона"га қайтиш олдидан таътилини узайтирмоқчи
"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай иложи борича тезроқ Каталония клубига қайтишни хоҳлайди.
Аммо, футболчи машғулотлар бошланишидан олдин ўзининг ёзги таътилини узайтиришни хоҳлайди.
"Барселона"га яна қайтиб, машғулотлар жараёнига шўнғишни хоҳлайман. Буни анча кутдим, аммо жамоага қайтишдан олдин таътилимни узайтиришни хоҳлардим", — дейди нидерландиялик.
Олдинроқ, "Барселона"нинг ўйинчини ушбу ёзда сотмоқчи эканлиги айтилган эди. Унинг "Барселона" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Депай "Барселона"га 2021 йилнинг ёзида эркин агент мақомида ўтган эди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments