Мбаппе камида 2 ойга сафдан чиқди
05 feb 15:50
News
Мбаппе камида 2 ойга сафдан чиқди
"Реал" юлдузи Килиан Мбаппенинг укаси бўлган Итаннинг ўнг сон қисмидаги пайи қисман узилгани аниқланди. Узилиш тўлиқ бўлмаса-да, жароҳат жуда жиддий ҳисобланади ва узоқ тикланиш даврини талаб қилади.
"Foot Mercato" маълумотларига қараганда, "Лилль" ярим ҳимоячиси камида 2 ойга сафдан чиқди. Бироқ бу муддат тўқималарнинг қандай битишига қараб узайиши ҳам мумкин. Шифокорлар учун асосий хавф операция эҳтимоли эди, чунки у мавсумнинг муддатидан олдин якунланишига олиб келарди. Ҳозирча қисман узилиш ташхиси операциядан қочишга умид беряпти, аммо даволаш протоколи барибир узоқ ва мураккаб бўлади.
Қайд этилишича, бу ҳолат Мбаппе оиласида хавотирли хотираларни уйғотмоқда: Итан ўтган йил май ойида чап оёғидан шунга ўхшаш жароҳат олган, ўшанда операция қилиниб, 4 ой майдондан четда қолган эди.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Comments
Эх сени энангни энасини Уша гап