Latest news

19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   0 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  3 19:18Суперлига-2025. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  3 19:00АПЛ. "Ливерпуль" чемпионат аутсайдерининг уйида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  7 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  10 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Бу "Металлург" ютиши шарт бўлган ўйин эди"  4 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  1 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  11 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  7 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  4 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3

Мата: “МЮ”да муваффақият учун ҳамма нарса етарли” News

Мата: “МЮ”да муваффақият учун ҳамма нарса етарли”

“Манчестер Юнайтед” ўзи учун рекорд даражадаги нарх — 37,1 миллион фунтга сотиб олган янги футболчиси Хуан Мата MUTV учун ўзининг илк интервьюсини берди.
- Ва ниҳоят “Манчестер Юнайтед” футболчисига айландингиз. Бу сизга қадай ҳис туйғуларни тақдим эди?
- Бугун мен учун жуда қувончли кун: янги жамоадошларим ва бош мураббий билан учрашдим. Шунингдек, машғлот майдонларида ҳам бўлдим. “Юнайтед” — буюк клуб ва мен унинг бир бўлагига айланганимдан шодман.

- “МЮ” томонидан сенга қизиқиш билдирилаётганини билганингда, нималар ҳақида ўйладинг?
- Буни билишим билан ҳаёлимга биринчи келган сўз “Воу!”, бўлди. Бу клуб Премьер-лига ва инглиз футболи тарихида жуда кўплаб совринларни қўлга киритган. “Манчестер Юнайтед” сенга қизиққани ҳақида билиш  — ажойиб туйғу. 

- Бу клубга ўз вақтида кўплаб буюк футболчилар келган. Лекин сен жамоага рекорд сумма эвазига ўтдинг. Бу нарса сенга қўшимча масъулият юклаётгандек бўлмаяптими?
- Менга яхшигина ҳаражат қилинганини тушуниб турибман. Аммо, ишончим комилки, ҳаммаси яхши бўлади. Мен бор кучимни ишга соламан. Умаман олганда, ҳар жоим шундай қилиб келганман ҳам. “Юнатйед”да яхши таркиб ва яхши мураббий бор. Мухлислари эса — фантастик даражада! Шундоқ экан, муваффақият учун ҳамма нарса етарли.

- “Челси”да анча кўламдаги ишни бажаришга улгурдинг. Сўнгги икки мавсумда энг яхши футболчи деб ҳам топилдинг. Катта клублар бундай даражадаги футболчиларини ўзларининг ашаддий рақибларига камдан-кам ҳолда сотишади. Клуб сени “Олд Траффорд”га кетишингга рухсат берганидан ҳайратга тушмадингми?.
- Тўғрисини айтсам, мен учун бу бироз кутилмаган ҳол — кичик сюрприз бўлди. Тан олишим керакки, “Челси”дан ростдан ҳам жуда миннатдорман. Клуб раҳбарияти, ҳодимлари, мухлислар — барчасига ташаккур. Улар икки мавсум давомида мени энг яхши деб топишди. Буни доим қадрлайман. Уларнинг барчаси менга ажойиб муносабатда бўлишди. Сўнгги олти ой жуда оғир ўтди. Чунки майдонга ўзим истаганимдек, доимий равишда туширилмадим. Тушунаман, футбол — жамоавий ўйин ва юзага келган ўйша вазиятга ҳам ҳурмат билан қарайман. Шундай бўлсада, “Манчестер Юнайтед”га ўтиш, мен учун фаолиятимни бошқа бир буюк клубда давом эттириш учун ажойиб имконият эди ва бундан фойдаланишга қарор қилдим.

- Давид Де Хеа сенинг келиишингни кутаётганди. У сенга “Юнайтед” ва унинг ҳаёти ҳақида нималар деди?
- Сўнгги бир неча кун давомида у мени “смс”лар билан кўмиб ташлади: “Қачон йўлга чиқасан? Базаа қачон етиб келасан? Вертолётда келяпсанми ёки веласипеддами?!”. Ниҳоят шу ерга етиб келдим ва  бу ерда Давид билан биргалигимиздан хурсандман. Ахир у менинг яқин дўстим. Шунингдек ажойиб дарвозабон ва жуда яхши йигит. У билан бу ерда бирга эканимиз мен учун жуда муҳим.

- Уэйн Руни, Робин ван Перси ва Аднан Янузай каби футболчилар билан бирга ҳаракат қилишингдан хурсанд бўлсанг керак?

- Албатта. Голлар уришни ёқтирадиган, вазиятлар яратишга интиладиган, жамоанинг ўйинига креативлик олиб киришга уринадиган мен каби футболчига бундай футболчилар билан бирга ҳаракат қилиш фақатгина фойда беради. Уэйн Руни, Робин ван Перси, Янузай, Валенсия, Чичарито, Уэлбек — уларнинг барчаси топ даражадаги футболчилар ва мен ҳам улар қаторида жамоага максимал даражада фойда келтиришга интиламан.

- Сенингча қайси нуқтада ҳаммасидан ҳам яхшироқ ўйнай оласан?
- Нима ўйнашга боғлиқ-да! (кулади).  Футбол ўйнашни севаман. Менимча, ҳужумчи ортидаги ҳар учта амплуада ҳам ўйнай олсам керак. “Челси”га эндигина ўтган вақтларимда чап қанотда ўйнардим. Бу мавсумда эса ўнг қанотда ўйнатишди. Ўтган мавсумда марказий ҳужумчи ортида ҳаракат қилдим ва ўйлашимча бу фаолиятимдаги энг яхши мавсум бўлди. Нима бўлганда ҳам, айнан қайси нуқтада тўп суриш мен учун энг аҳамиятли жиҳат эмас.

- Фаолиятинг давомида кўплаб совринларни ютишга эришдинг. Бу ерда нималарни қўлга киритишни истайсан?
- Премьер Лига ғолиби бўлишни хоҳлайман. Бу соврин ушбу мамлакатда тўп сураётган ҳар қандай футболчи учун муҳим аҳамият касб этади. Менимча, “Юнайтед”да ҳар қандай натижага эришса бўлади. Бунинг учун мен ҳам қўлимдан келганини қиламан. Ҳали ёшман, шунқа қарамай бир неча кубокларни қўлга киритдим. Бироқ янанда кўпроғига эришишни истайман.

- Бош мураббий сени сешанба куни бўлиб ўтадиган “Кардифф”га қарши ўйинда майдонга туширмоқчи эканини айтиди. “Олд Траффорд”да “Юнайтед” футболчиси сифатида майдонга чиқиш сен учун қандай аҳамиятга эга?
-  “Олд траффорд” — ажойиб стадион. Мен икки ёки уч марта «Юнайтед”га рақиб сифатида бу ерда ўйнаганман. Энди эса уй учрашувимни мана шу майдонда ўтказишим мумкин. Ҳаммаси бошқача, лекин кўтаринки руҳда ўтишига шубҳа қилмайман. Ахир “МЮ” мухлислари — фантастик!

MUTV мухбирлари Бен Хиббс, Джемма Томпсон, Стюарт Гарднер суҳбатлашишди.

Аброр Қодиров таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика