Latest news

03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   0 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  0 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  1 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  5 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1

"Машъал"да ўйнаётган "Барселона" тарбияланувчиси билан икки оғиз суҳбат News

"Машъал"да ўйнаётган "Барселона" тарбияланувчиси билан икки оғиз суҳбат

"Машъал" трансферлар ойнасида вақтида ўз таркибига камерунлик Элла Кен Арманни қўшиб олганидан хабарингиз бор.

Суперлигада танаффус юзага келганидан фойдаланиб футболчини икки оғиз суҳбатга тортдик.


- "Машъал"гача бўлган фаолиятингиз ҳақида қисқача гапириб берсангиз?

- Хўш, мен 6 йил давомида "Барселона"нинг "Ла Масия" академиясида шуғулланганман. Шундан сўнг 2012-2014 йиллар давомида Украина Премьер-лигасининг "Карпати" жамоасида фаолиятимни давом эттирганман. Кейинчалик 2014 йилдан 2015 йилга қадар Польшанинг биринчи лигасида иштирок этувчи клуб ("Сандецья") шарафини ҳимоя қилдим. Сўнгра Жанубий Африка Премьер-лигасида 6 ой тўп тепиб қайтдим ва 2016 йилдан 2019 йилнинг декабрига қадар Украина биринчи лигасида ("Ингулец")да ўйнадим. Ҳозир эса "Машъал"даман.


- "Машъал"га ўтиш қандай кечди?

- Мен фаолиятимда катта қадам ташлашни хоҳладим ва буни амалга оширдим. Бу нарсани оилам билан муҳокама қилдик ва келишга қарор қилдик.


27 ёшли футболчи 2005 йилга қадар "Самуэль Это'о академияси"да, 2005-2012 йиллар давомида эса "Барселона"нинг "Ла Масия" академиясида шуғулланган ва "кўк-анорранглилар"нинг турли ёшдаги жамоаларида ҳаракат қилган.



- "Машъал" ва умуман Ўзбекистон ҳақидаги илк таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Мени ажойиб кутиб олишгани учун мураббийлар штаби ва клуб ходимларидан жуда хурсанд бўлдим. Фақатгина ҳозирда дунёда бўлаётган вазият кўнгилдагидек эмас. Аммо менда паловни татиб кўриш имкони туғилди. Суперлигадаги футбол ҳам ўзгача, тажовузкор ва жисмоний жиҳатдан кўп куч талаб қилади. Аммо, жамоадошларимга раҳмат айтаман. Бу ерга кўникишим яхши кетяпти.


- Афсуски, коронавирус туфайли футбол ўйинлари тўхтаб қолган. Ҳозирда қаердасиз ва футболсиз нималар билан шуғулланмоқдасиз?

- Ҳозир Муборакдаман. Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, мустақил машқларни давом эттирмоқдаман. Бу мураккаб вазият, аммо биз барча берилган кўрсатмаларга риоя қилишимиз лозим. Вирусни мағлуб эта оламиз ва ҳаммаси изига тушиб кетади.

Яна шуни қўшимча қилишим керакки, албатта футболсиз жуда қийин ва бу кишини хафа қилади, аммо соғлиқдан кўра муҳим нарса йўқ.


Трансфер нархи 100 минг еврога тенг футболчи Камеруннинг 20 ёшгача бўлган терма жамоасида 8та ўйин ўтказиб, 3та гол уришга эришган.


- Сўнгги савол, сиз учун Камерун тарихидаги энг кучли 3 футболчи ким?

- Роже Милла, Патрик Мбома ва Самуэль Это'о.


Алишер Остонов суҳбатлашди.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика