Latest news

09:54"Ал Ҳилол" хусусий клубга айланмоқда  0 09:25Романо "Челси" бош мураббийи лавозимига асосий номзодни эълон қилди  1 08:57"Бухоро" икки нафар тажрибали футболчилар билан шартнома имзолаши мумкин  3 08:28Сергеев учун яна бир даъвогар пайдо бўлди  4 08:00"Динамо" легионери "Бунёдкор" ёки "Андижон"га ўтиши мумкин  0 07:30Хато тан олинди: "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган  3 02:58АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади  12 01:23Габон термаси тарқатиб юборилди  1 00:45Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"  15 00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  7 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  5 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  6 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  15 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1

Марсело Гальярдо: "Мураббийлар штаби билан Бенземани Наманганга олиб келмасликка қарор қилдик" News

Марсело Гальярдо: "Мураббийлар штаби билан Бенземани Наманганга олиб келмасликка қарор қилдик"

ОЧЛ 1/8 финали доирасидаги "Навбаҳор" - "Ал Иттиҳод" учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Ал Иттиҳод" жамоаси бош мураббийи ва футболчи Аҳмад Хегазилар матбуот анжуманида иштирок этишди

- Жаноб бош мураббий эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Эртанги учрашув қизиқ кечади деган умиддаман. Яхши тайёргарлик кўрдик. Биз жамоани янгиламоқдамиз. Ушбу мусобақада имкон қадар узоқроқ иштирок этмоқчимиз. Эртага кучли рақибга қарши майдонга чиқамиз, аммо шунга қарамай ғалаба қозониш мақсадимиз.

Аҳмад Хегази

- Эртанги учрашув ва рақиб ҳақидаги фикрларингиз?

- Биз эртанги учрашувда кўпроқ ўзимизнинг ўйинимизга эътибор қаратамиз. Иккала жамоа ҳам мавсумни энди бошламоқда. Икки жамоада ҳам кучли футболчилар бор. Ҳар бир рақибимизни натижадан қатъий назар жуда қаттиқ ҳурмат қиламиз.

- Эртанги учрашувнинг ўзидаёқ кейинги босқич масаласини ҳал қилиш ниятингиз борми? Яъни мезбон сифатида ўйнайдиган учрашувимизда натижа катта аҳамиятга эга бўлмаслиги қанчалик реал?

- Эртага осон ўйин бўлади дея олмайман. Мен жамоага келганимга кўп вақт бўлмади. Бу қисқа вақт ичида мазмунли нарса яратиш осон иш эмас. Биз келажагимизни ўйлаб режа ва услуб тузамиз. Кўпгина футболчиларимиз ҳам терма жамоалар сафидан яқиндагина қайтишди. Эртанги учрашувда осонгина ғалаба қозонамиз демайман.

- Карим Бензема эртанги учрашувда иштирок этмаслиги аниқ бўлди. Бензема нима сабабдан Наманганга келмади?

- Бензема якка тартибда шуғулланмоқда. Бу мураббийлар штабинининг қарори. Кейинги ҳафтада уни жамоага қўшишни режа қиляпмиз.

Аҳмад Хегази

- Ўзбекистоннинг совуқ ҳавоси футболчиларга қанчалик қийинчилик туғдириши мумкин?

- Биз авваламбор яхши ўйин намойиш этишимиз керак. Об-ҳаво ва қолган жиҳатлар иккинчи даражада. Майдоннинг ҳолатини ҳам аъло даражада деб бўлмайди. Лекин биз ушбу шароитлардан хабардор эдик. Муҳими, эртага яхши натижа қайд этиш.

- Футболчи Марсело Грое нега жамоа билан бирга эмас? У ҳам Наманганга олиб кетилмади.

- Бунга сабаб легионерларга қўлланган лимит. Саудия лигасида биз 10тагача легионерни ўйнатишимиз мумкин, бироқ ОЧЛ баҳсларида 5та легионерни ўйнатиш мумкин. Гроҳи келмаганлигининг сабаби бу легионерларга қўйилган чеклов.

- Осиё кубоги-2023 мусобақаси доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида бир нечта "Навбаҳор" футболчилари иштирок этишди. Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини кузатдингизми?

- Албатта. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини кузатиб бордим, аммо биринчи навбатда мен ўз футболчиларимнинг терма жамоадаги иштирокларини кузатишга мажбур эдим.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика