Latest news

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  27 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Марко Ройс: “Совринларсиз ҳам бахтлиман” News

Марко Ройс: “Совринларсиз ҳам бахтлиман”

Францияда ўтказиладиган Европа чемпионатига тобора оз вақт қолмоқда.


 Германия терма жамоаси сафида мусобақага тайёргарлик кўришни бошлаб юборган Марко Ройс “Der Westen” мухбири билан суҳбатда терма жамоа мақсадлари ва клубдаги ҳолат хусусида тўхталди.  (Марко Ройс жароҳати туфайли Европа чемпионатида иштирок этолмайдиган бўлди ва якуний рўйхатдан тушиб қолди.)


- Ўтган сафар Европа чемпионатида терма жамоа билан ярим финалгача етиб боргандингиз.

- Ўша турнир бир неча футболчи терма жамоага кеч келиб қўшилгани сабабли биз учун жуда қийин кечган. Чемпионатга тайёргарлик энг яхши тарзда кечмаган. Ҳамма ўйинчи бир-бирини тушуниб кетиши учун вақт керак бўлади. Ярим финалгача учрашувларни яхши ўтказдик, аммо ўша куни Италия биздан кучлироқ эди.

- Ўшанда жами 125 дақиқа майдонда ҳаракат қилгансиз.

- Тўғри. Уч ўйинни ўтказиб юбориб, Греция билан беллашувда имкониятга эга бўлдим. Бу Европа чемпионати финал босқичида илк ўйиним бўлганди. Жуда хурсанд эдим. Ғалаба қозондик. Терма жамоа ютуғига голим билан ҳисса қўшгандим.

- Яқинлашиб келаётган мусобақада қандай ролда бўлишни истайсиз?

- Мақсадим ўйнашдир. Асосий таркибда тушиб, жамогаа ёрдам бериш ва бунга арзишимни исботлашни хоҳлайман. Терма жамоада мунтазам ўйнаб келяпман. Яна бир бор ўзимни кўрсатишни истайман. Бизда ёш футболчилар ўйнаётган кучли жамоа бор. Ёшлар ўзимизни бўш қўйишимизга йўл қўйишмайди. Фақат шу тариқа муваффақиятга эришамиз. Турнирни ютишга шубҳаланмаган ҳолда бошлаш муҳим.

- Оливер Бирхофф яқинда 2014 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмаган футболчилар жамоага эътиборни жамлашда ёрдам бериб, терма жамоада биринчи совринни қўлга киритиш иштиёқида эканини таъкидлади. Аслида ҳам шундайми?

- 2014 йил чемпион бўлган йигитлар ҳам бўшашишмаяпти. Улар иккинчи совринни ютишни исташади. Биз ҳам шуни хоҳлаймиз. Менинг мақсадим Европа чемпионига айланиш. Жаҳон чемпионатида қатнашган эса бунда бизга ёрдам беради.

- Терма жамоа ва клубда бирорта совринга эришмадингиз. Бунга қандай дош беряпсиз?

- Хотиржамман. Ҳар бир футболчи муваффақиятга эришишни хоҳлайди. Бундай эмасман десам алдаган бўламан. Лекин рўй берган нарсаларни ўзгартира олмайман. Ҳозир олдинга боқиш ва олдимга янги мақсадларни қўйиш муҳимроқ.

- Матс Хуммельс ёзда “Бавария”га ўтади. У Мюнхен клубида соврин ютишга имкон кўплиги туфайли шундай қарорга келди. Балки, сиз ҳам тез орада “Боруссия”ни тарк этарсиз?

- Хурсандчилигим фақат совринларга боғланиб қолмаган. Одатий ҳаётда совринларсиз ҳам бахтлиман ва бу мен учун муҳимроқ. Футбол ўйнашим ва бу менга қувонч келтириши аҳамиятлироқ. Келажакда ҳам шундай бўлишини хоҳлардим.

- Йил бошида “Боруссия” етакчи футболчилари билан шартномани узайтиришига ишонгандингиз.

- Жамоада етакчи ўйинчиман. Шу сабабли клуб раҳбарияти билан учрашиш масъулияти зиммамда туради. Клубнинг режасини тушуниш керак. Мен “Боруссия” буюк жамоа бўлишини истайман. Албатта, Матснинг ўрнини тўлдириш осон бўлмайди. Эҳтимол, Илкай ҳам кетар. Бизга янги, кули футболчилар келишига умид қиламан. Мураббий ва раҳбариятда ажойиб режа борлигига ишонаман.

- Дўстингиз Марио Гётце “Бавария”да янги мураббий қўл остида асосий таркибга кириш учун курашишга қарор қилди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Буни унинг шахсий қарори. Буни тўғри деб ҳисоблайди ва барча буни қабул қилиши керак. У шу йўлни ташлади. Марио буни амалга оширади. Бунга шубҳаланманг. Муҳим қарорларни у маслаҳатларсиз қабул қила олади.

- Сардор кетиши билан жамоа етакчисини ҳам йўқотасизлар. Масъулиятни ўзингизга олишга тайёрмисиз?

- Йил ўтиши билан жамоада муҳим ўринга эга бўлиб боряпман. Жамоа етакчиси номини ўзимга олишим керак. Чунки ҳозир ёшларга ёрдам берадиган ёшдаман. Дортмундда 4 йилдан бери ўйнаяпман, ўтган мавсумда вице-сардор бўлдим. Сардорликни эса вақт кўрсатади. Мен учун биринчи ўриндаги вазифа эмас. Албатта, “Боруссия”ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушишдан хурсанд бўлардим. Таклиф этишса рад қилмайман. Бироқ айнан шундай мақсадни олдимга қўймайман. Энг муҳими – соғ бўлиш.

- Ҳозир алоҳида шуғулланяпсиз. Оғриқ сезаётганингиз бунга сабабми?

- Германия Кубоги финалида муаммо пайдо бўлди. Ҳайратланмаса бўлади, чунки у 120 дақиқа давом этди. Ҳар куни физиотерапевт ишлаяпти. Машқ қилишни бошладим. Тез орада тўлиқ ҳажмда машғулотни бошлайман.

- Доим Голландия терма жамоасидаги мутахассис билан маслаҳатлашасиз. У нималарда ёрдам беради?

- У жуда яхши мутахассис. Терма жамоадаги кўп йигитлар билан ишлайди. Организмимда табиий жараёнлар бузилмаслигини кузатиб боради. Агар нимадир жойида бўлмаса, мен яна жароҳат оламан. Жароҳатланган пайтимда организмда бузилишлар дуч келган. Эътиборлироқ бўлишим керак. Бундай муаммо доимий бўлиши ҳақида билмайман. Мен жароҳат олмаслигим учун қўлимдан келган барча ишни амалга ошираман. Икки марта жиддий жароҳатланганман. Организмимда маълум жараёнлар бузилган. Шунинг учун тикланишда турли услубларни қўллаб кўраман. Бунга эса вақт керак. Футболчида вақт бўлмайди. Чунки бир ўйин ортидан иккинчи муҳим учрашув кутиб туради.

- Яхши ҳолатда бўлиш учун нима қиляпсиз?

- Рационни ўзгартирдим. Шу туфайли ортиқча вазндан қутулдим. Кун бўйи тренажёр залида ўтирмайман, лекин мускулларим ўсиши устида ишлайман. Бу жуда муҳим жиҳат. Натижани кўриш учун бир оз вақт керак.

- Қанча?

- Бир неча ой. Иккинчи даврада бирор машғулот ва ўйинни ўтказиб юбормайдиган ҳолатга чиқишни истагандим. Бунинг учун ярим йил ишлашга тўғри келди. Шу пайт ичида бир неча бор сафдан чиқдим. Ҳозир сабр қилиш лозим, хотиржамлик ва режани сақлаш керак. Биринчи натижалар икки ойдан кейин кўзга ташланади.

- Руҳан жароҳатларга қандай дош бердингиз?

- Ўйинчи жароҳат олганда руҳий ўрага тушиб қолади. Ортда қолган нарсаларни ўзгартириб бўлмайди. Ҳар қандай футболчи жароҳат олиши мумкин. Шу мақсадда жароҳатдан қутулиб қолиш устида ишлаяпман. Олдинга боқиб, ижобий нарсалар ҳақида ўйлашим даркор.

- Терма жамоада дебют қилганлар анъанага кўра қандай ишни амалга оширишади?

- Уларда танлаш имкони бор: қўшиқ айтишади ёки нутқ сўзлашади. Мен 2011 йил нутқни танлагандим.

- Ўзингиз учун муҳим бирор нарса деганмисиз?

- Йўқ, ўшанда ёш эдим. Олдимда тажрибали футболчилар ўтиргани сабабли асабийлашгандим. Жиддий фикрларим бор эди, бироқ кулгудан ўзимни тўхтатолмаганман.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика