Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"
26 sep 12:28
News


Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"
- Ўйин ҳақида
- Мухлисларимизга ажойиб муҳит ва бизга кўрсатган қўллаб-қувватлашлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман ва футбол Бухорога қайтганидан хурсандман. Бухоро шаҳри ва клубдаги барчани ғалаба, финал ва клуб тарихига киргани билан табриклайман. Шунингдек, собиқ мураббийимиз Улуғбек Бакаев ва унинг ёрдамчиларига раҳмат айтмоқчиман – бу барчамизнинг ғалаба. Ўйинга келсак, менимча, қизиқарли бўлди, жуда яхши ўйнадик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Бу ўйинни унутиб, "Машъал" билан ўйинга эътибор қаратамиз.
- "Бухоро" иккинчи бўлимда натижани сақлаб қолишга уриндими?
- Икки хил тайм бўлганига қўшиламан. Биринчи бўлимда ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам тактик жиҳатдан жуда яхши ўйнадик, буни натижадан ҳам билса бўлади. Иккинчи бўлимга келсак, натижани сақлаб қолдик дея олмайман, ўйинни эртароқ якунлаш учун яхши имкониятларга эга бўлдик, улардан фойдалана олмадик ва рақиб бизни жазолади. Қувонарлиси, иккинчи голдан кейин таслим бўлмадик. Гарчи бу биз учун жуда қийин бўлса-да, диққатимизни жамладик ва ўйин охирида супер гол урдик.
- Финалда рақиб "Пахтакор" эканлигига муносабатингиз?
- "Пахтакор" билан финал масаласига келсак, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Финалгача улар билан чемпионат ўйинимиз бор. Ҳозирдан финал ҳақида ўйлаш нотўғри, чунки финалгача чемпионатда жуда қийин ўйинларимиз бор.
Similar news

Comments