Latest news

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  15 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Интервью. Марко Кампфе: "Бернд Штангени 20 йилдан бери биламан" News

Интервью. Марко Кампфе: "Бернд Штангени 20 йилдан бери биламан"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги бош мураббий қўл остида ўзининг илк ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Футболчиларимиз “Миллий” стадионда Сурия термасига қарши баҳс олиб боришади. Сурия терма жамоаси айрим сабабларга кўра иккига бўлинган ҳолда Тошкентга ташриф буюрди. Жамоанинг бир қисми 4 сентябрь куни эрта тонгда Истанбул - Тошкент авиарейси орқали етиб келган бўлса, бош мураббий ҳамда қолган футболчилар шу куни кечки пайт ташриф буюриб, пойтахтимиздаги "Lotte City Hotel Tashkent Palace" меҳмонхонасига жойлашишди. 

Меҳмонхонга борганимда сурияликлар устози Бернд Штангега ёрдам бериб келаётган мураббийлардан бири Марко Кампфе билан танишиб қолдим. Ўзаро танишувдан сўнг Марко терма жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлаётганини айтди. Бернд Штанге германиялик мутахассис эмасми, мураббийлар штабига ҳам ўз ватандошларини таклиф этган экан. Танишувдан сўнг Марко Кампфени суҳбатга тортдим.

- Сурия терма жамоасида қачондан бери ишлаяпсиз?
- Ёзнинг биринчи ойидан бери. Жаҳон чемпионатидан олдин Сурия Австрияда ўқув-машғулот ташкил этганди. Бу менинг янги жойдаги илк машғулотим бўлди. Шартномага кўра мен фақат ФИФА кунларида терма жамоага ёрдам бераман, бошқа пайт Германияга қайтиб клубдаги ишимни давом эттираман. 

- Бернд Штангенинг сизни ишга таклиф этиши қандай рўй берди?
- Мен бунгача Германиянинг учинчи дивизиони вакили “Халлечес ФК”да ишлаб келаётгандим. Баҳорда чемпионат якунига етганидан сўнг шартномам тугади. Шундан сўнг жаноб Штангедан қўнғироқ бўлди ва ўзи билан бирга ишлашни таклиф этди. Маълумот учун, биз Штанге билан битта шаҳарда истиқомат қиламиз ва бир-биримизни қарийб 20 йилдан бери биламиз. 

- Ҳозир суриялик футболчиларнинг жисмоний ҳолати қай даражада?
- Ўртача десам бўлади. Чунки араб давлатларида миллий чемпионат энди бошланди. Ҳали кўп ўйинчилар юқори формага кириб олгани йўқ. 

- Сизнингча, суриялик ва сиз билан ишлаган германиялик футболчиларнинг жисмоний ҳолати орасида фарқ борми?
- Жисмоний ҳолат бўйича фарқ ҳар доим бўлган. Ҳозир терма жамоада суриялик футболчилар уч тоифага бўлинган: Европада ўйнаётганлар, араб клубларида ўйнаётган футболчилар ва Суриянинг ўзида тўп тепаётган футболчилар. Фарқ қайси томонлама бор? Футболда бой ва камбағал клублар бўлади. Бой клубларда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар ишлайди ва улар футболчининг жисмоний ҳолатини назорат қилиб боришади. Пули кам клублар эса кўпинча бундай мураббийга эҳтиёж сезмайди. Шу боис Сурия йиғинида қатнашаётган ҳамма футболчининг жисмоний ҳолатини зўр дея олмайман. Легионерлар ва Саудия Арабистони клубларида ўйнаётган футболчиларда бу борада муаммо йўқ, лекин маҳаллий ўйинчилар билан кўпроқ ишлашга тўғри келяпти. 

- Демак, бошқалар билан кўпроқ ишлаш керак бўлади.
- Ҳа, шундай. Лекин мен машғулот пайтида футболчи ажратмайман ва ҳаммага бир хил юклама беришга ҳаракат қиламан. Чунки жамоада 20-22 футболчи шуғулланади ва ҳар бир ўйинчи билан алоҳида ишлашнинг имкони бўлмайди. Машғулот пайтида мураббий берган юкламаларга қараб футболчининг жисмоний ҳолатини кўриб олиш мумкин. Мен фақат дарвозабонлар учунгина алоҳида дастур ишлаб чиқишим мумкин, чунки улар алоҳида шуғулланади. 

- Замонавий футболда жисмоний ҳолат биринчи даражага чиққан, тўғрими?
- Тўғри, ҳозир ҳамма ерда бақувват футболчилар керак. Лекин жисмоний тайёргарликни ҳамма ҳар хил тушунади. Бу мен учун футболчининг фақат залга бориб машқ қилиши дегани эмас. Футбол аввало ақлий ўйин, ўйинчилар майдонни кўриш қобилиятини яхшилашлари лозим. Шу боис мен фақат жисмоний машқлар бериш билан чекланиб қолмайман. Керак бўлса, ўйинчиларни майдонни қандай кўришга ҳам ўргатаман. 

- Германияда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиш қийинми?
- Бизда ўқиш жуда қаттиқ, ҳаммаси назорат остида. Ўқиб бўлгач иш топиш янада мураккаб. Масалан, мен зўрға учинчи-тўртинчи дивизион клубларидан иш топганман. 

- Германия терма жамоаси ўйинига қараб аксар футболчиларнинг бақувват эканини кўрамиз. Улар бўйдор ва чидамли. Бунинг асосий сабаби нимада? Гап витаминлардами?
- Йўқ, витаминларда эмас. Ҳамма гап футболчига ёшликдан тўғри эътибор беришда. Бизда скаутинг тизими жуда ривожланган. Бирорта болакай мураббий кўзига тушдими, доим эътиборда бўлади. Германияда мураббийлар футболчиларни мунтазам  кузатиб юришади ва уларнинг ҳолидан хабар олиб туришади. Мен шундай ўйлайман: ҳадеб шуғулланиш муҳим эмас, футболда энг муҳими иқтидор. Чунки иқтидор бўлмаса, қанча шуғулланганинг билан барибир футболчи чиқмайди. Айтайлик, мен ҳар куни жисмоний машқларни бажаришим мумкин, лекин тўп тепишга лаёқатим бўлмаса яхши футболчи бўла олмайман. 

- Нима деб ўйлайсиз, ўта иқтидорли футболчи Мессига жисмоний машқлар қанчалик керак?
- Машғулот ҳаммага керак. Месси бақувват бўлиш учун шуғулланмайди. Чунки унинг гавдаси шундоқ ҳам кичик. У жароҳат олмаслик учун жисмоний машқларни бажаради. Одатда футболчиларга икки хил ҳолатда жисмоний машқлар керак бўлади. Биринчиси, бақувват бўлиш учун. Иккинчиси, жароҳат олмаслик учун. Футболда жароҳатлардан қочиб фаолиятни узоқ давом эттириш мумкин. Жароҳат олмаслик учун жисмоний машқларни бажаришга тўғри келади. Шу боис ҳам Месси жароҳат олмаслик учун шуғулланади. 

- Тошкентга келганингиздан сўнг дастлабки таассурот қандай бўлди?
- Аэропортдан чиқишимиз билан ёқимли ҳавони туйдим. Соат эрталаб олти эди. Ҳаво тоза, кўчада машина кам экан. Йўллар кенг ва озода. Тошкент бирданига менга ёқиб қолди. Лекин аэропортда дилни хира қилган воқеа ҳам бўлди. Биз вақтида виза ололмай бир соатча қолиб кетдик, бу эса менга ёқмади. Қолаверса, атиги бир ҳафталик виза учун 40 евро тўлашга тўғри келди. Менимча, бу жуда қиммат бўлса керак. Қолган барчаси жойида.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика