Latest news

11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  7 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1

Марказий учрашувда ғалаба қозонган мураббий, дубль қайд этган футболчи ва «Дўстлик» дарвозабони — Про лига 13-тур лауреатлари News

Марказий учрашувда ғалаба қозонган мураббий, дубль қайд этган футболчи ва «Дўстлик» дарвозабони — Про лига 13-тур лауреатлари

Про лиганинг 13-тури ортда қолди.

Биз эса ўз одатимизга кўра тур лауреатларини эълон қиламиз.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши дарвозабони — Жамолиддин Ҳикматов («Дўстлик»)

«Дўстлик» бу тур ўз уйида «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилди. Учрашувда Ҳикматов ўз дарвозасидан гол олиб чиққан бўлишига қарамасдан, баҳс давомида бир неча бор муҳим вазиятларда жамоасини голдан қутқариб қолди. Унинг саъй-ҳаракатлари билан ушбу турда «Дўстлик» ўзи учун муҳим бўлган бир очкони қўлга киритди.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши футболчиси — Нодирбек Мукаров («Шўртан»)

Турнинг қизиқарли учрашувларидан бири Ғузор шаҳрида бўлиб ўтди. Унда «Шўртан» ўз уйида «Олимпик-Мобиуз»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ушбу баҳсда мезбонлар сафида Нодирбек Мукаров дубль қайд этишга эришди. Ғузорликлар ярим ҳимоячиси голлардан ташқари учрашув давомида ўзининг фойдали ҳаракатлари билан ҳам ажралиб турди.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши мураббийи — Улуғбек Бакаев («Бухоро»)


Турнинг марказий учрашуви Тошкентда бўлиб ўтди ва унда «Бухоро» «Арал»ни меҳмон қилди. Учрашувнинг бошидан бошлаб бухороликлар устунликка эришди ва рақибларини йирик 3:0 ҳисобида таслим этишни уддалади. Бухороликларнинг ушбу баҳсдаги ажойиб ўйин кўрсатишларида жамоа бош мураббийи Улуғбек Бакаевнинг ўрни катта ва шу сабабли «Бухоро» устози Про лига 13-турнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика