Latest news

14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  12 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  9 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  14 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  8 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  29 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   1

Марказий ўйинга тайёрмисиз? News

Марказий ўйинга тайёрмисиз?

Бугун бўлиб ўтадиган иккита баҳс билан Суперлига 17-турига старт берилади.

Бугун Наманганда аншлаг бўлиши кутилмоқда. Зеро "Навбаҳор" ўз майдонида амалдаги чемпион "Пахтакор"ни қабул қилади. Ўйинга қизиқиш жуда юқори. Чунки мухлислар чемпионлик йўлида ҳаракат қилаётган икки жамоанинг ўзаро қарама-қаршилиги гувоҳи бўлишади. 

Турнир жадвалида "Навбаҳор" 32 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Тўплар нисбати 19-9. Наманганликлар бунгача ўтказилган 16та ўйинда 9 бор зафар қучиб, 5 марта дуранг ўйнаган ҳамда икки бор мағлуб бўлган. 

"Пахтакор" ҳисобида эса "Навбаҳор"дан атиги бир очко кам, яъни 31 очко мавжуд. Бугунги ўйин яна шуниси билан қизиқки, буни чемпионлик баҳси дея олдмасак-да, чемпионликка таъсир кўрсатадиган ўйин дея оламиз. Шу боис ҳар икки жамоа фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқса керак. 

Бугунги беллашув "Навбаҳор"нинг ўз майдонидаги 9-ўйини бўлади. Самвел Бабаян шогирдлари шу пайтгача уйда ўтказилган ўйинларда 15 очко жамғаришган. Тўплар нисбати 9-3. 

"Навбаҳор" уйда: 

"Насаф" - дуранг, 0:0

"Қўқон-1912" - ғалаба, 2:0

"Сўғдиёна" - мағлубият, 1:2

"Бунёдкор" - ғалаба, 2:1

"Нефтчи" - дуранг, 0:0

"Локомотив" - ғалаба, 2:0

"Металлург" - дуранг, 0:0

"Сурхон" - ғалаба, 2:0

"Навбаҳор" бу йил Суперлигада икки бор мағлубиятга учраган бўлса, шундан биттаси уйдаги ўйинда рўй берди. "Лочинлар" 5-тур учрашувида "Сўғдиёна"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Яна бир мағлубият сафарда айнан бугунги рақиб "Пахтакор" билан рўй берган. 

Биласизми? "Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"га мағлуб бўлганидан бери қаторасига 11та беллашувда ютқазгани йўқ. Буни ҳам ажойиб кўрсаткич деса бўлади.

Факт: "Навбаҳор" ўз майдонидаги ўйинларда 2тадан кўп гол ура олмаяпти. 


Энди "Пахтакор" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа Максим Шацких қўл остида бугунги ўйинга тайёргарлик кўрди. Аввалги мураббий Славче Войнески Тошкентда бир амаллаб "Навбаҳор"ни мағлуб эта олганди. Бугун Шацких жамоаси қандай натижа кўрсатишини ўйин тугагач билиб оламиз.

Сафарда ҳозирча 9та учрашув ўтказган "Пахтакор" 5 ғалаба, 4 дуранг қайд этиб 19 очко тўплади. Биласизми, "Пахтакор" сафар ўйинларида ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Тўплар нисбати 14-4. 

"Пахтакор" сафарда:

"Динамо" - ғалаба, 2:0

"Олимпик" - дуранг, 1:1

"Металлург" - ғалаба, 2:0

"Насаф" - дуранг, 0:0

"Қўқон-1912" - дуранг, 1:1

"Локомотив" - ғалаба, 2:0

"Сўғдиёна" - дуранг, 2:2

"Қизилқум" - ғалаба, 2:0

"Нефтчи" - ғалаба, 2:0

Факт: "Пахтакор" бу мавсум сафарда ғалаба қозонган ўйинларда фақат 2:0 ҳисобида ютиб келяпти. Яна бир маълумот, "Пахтакор" сафарда ҳозирча битта учрашувда 2тадан кўп гол ургани йўқ.

Бугунги баҳс яна шуниси билан муҳимки, Самвел Бабаян ўзини халққа танитган ва бир неча йиллар ишлаган "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 19:00да бошланади. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика