Latest news

21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  33 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   7 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 20:21Ўртоқлик ўйини. Шомуродов ва Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади  7 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  6 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  2 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  3 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  3 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  6 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  3 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1

МАҚОЛА. Ўзбекистонда тўп тепган биринчи ироқлик футболчи ёдингиздами? News

МАҚОЛА. Ўзбекистонда тўп тепган биринчи ироқлик футболчи ёдингиздами?

"Пахтакор" жамоаси таркибига қишки трансферлар ойнасида ироқлик футболчи Башар Ресан келиб қўшилиши ҳақида хабар берган эдик.

Чемпионатимизда ироқлик футболчининг пайдо бўлиши илк бор содир бўлаётгани йўқ. 2011 йил ўртамиёна "Андижон" сафида ироқлик машҳур футболчи Ҳайдар Абдулраззоқ пайдо бўлганди. Қуйида унинг фаолияти ва ҳаёти ҳақида ҳикоя қиламиз.


Футболга кириб келиши 

Ҳайдар Абдул Раззоқ 1982 йил 9 июнь куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида туғилган. Футболдаги илк қадамларини 1995 йил 13 ёшида "Талаба" ёшлар жамоасида ташлаган. Қайсидир маънода бу унинг учун дебоча вазифасини, ўтаб берганди. 1996 йилда Назар Ашраф "Талаба"нинг асосий жамоасига 5 нафар футболчини жалб қилади. Улардан бири қаҳрамонимиз эди. Орадан 2 йил ўтгач Аднан Ҳамад томонидан Ироқнинг ёшлар жамоасига жалб этилади. 2000 йил улар ўз ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқишади. Финалда Япония таслим қилинади (2:1).

Терма жамоадаги фаолияти 

Мазкур муваффақият бир неча нафар футболчилар қаторида Ҳайдар Абдул Раззоқга миллий терма жамоа эшикларини очади. У 2000 йил 31 январь санасида Милан Зиваднович бошчилигида ЖЧ-2002 саралаш босқичида Ироқ сафида дебют қилади (Ливан - Ироқ 0:0). Ҳайдар олимпия терма жамоаси билан Афина Олимпиядасига йўлланма олибгина қолмай, мусобақани фахрли 4 ўрин билан тугатади. Осиё кубогидан кейинги бу навбатдаги ютуқ ҳисобланарди. Аммо ҳали тугагани йўқ эди. Унинг энг катта ютуғи шубҳасиз 2007 йил 4 давлат, Таиланд, Малайзия, Вьетнам, Индонезия мезбонлигида ўтган Осиё кубогидаги ғолибликдир. Юнус Маҳмуд каби юлдузли таркибга эга Ироқ финалда Саудия Арабистонини таслим қилади (1:0). Финал Ҳайдарнинг терма жамоадаги охирги учрашуви бўлди. 

Қайси клубларда тўп тепган?

Тўп тепар фаолиятининг асосий қисмини Ироқда ўтказди ("Ал Талаба", "Ал Иттиҳод", "Духок", "Ал Завра", "Ал Карх", "Сулаймония"). Легионер сифатида Қатарнинг "Ал Аҳли СК", Ливаннинг "Ал Ансор", "Ал Аҳли Саида СК", Ўзбекистоннинг "Андижон" жамоаларида ҳаракат қилди. 2007 йилдан сўнг унинг каррерасида пасайиш юзага келди ва аввалги даражасига қайта олгани йўқ. 

"Андижон"даги фаолият

2011 йилги Туркиядаги қишки ўқув-машғулот йиғинига Ҳайдар Абдул Раззоқ келиб қўшилади. Бироқ 3-4та учрашувда майдонга тушганидан билиш мумкинки, мамлакатимиздаги фаолияти кўнгиладгидек чиқмаган. Клубда фаолият олиб борган ходимларнинг айтишича, буни кўпроқ янги чемпионатга мослага олмаслик билан боғлашган. Яна бир маълумот оралиқдаги танаффусда у ўз юртига йўл олади. Шундан сўнг уни клубда кўришмайди. У ҳаттоки клубга ўзининг таржимони билан келганди. Ўша йили "Андижон" 28 очко билан 12 ўринни эгаллаб элитада қолишни уддасидан чиққан. 

Ҳайдар Абдул Раззоқ вафот этиши воқеалари 

Собиқ футболчи 2022 йилнинг 5 июнь санасида Ироқ пойтахтида номаълум шахслар томонидан уюштирилган ҳужумда жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Улар 5 кишини ташкил қилар, қўлларида эса металл қуроллар бўлгани айтилган. Биринчи ёрдам кўрсатилганига қарамай неврологик жароҳатлар натижасида вафот этган. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика