"Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд"ни бузмоқчи
19 sep 2024 20:41
News
"Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд"ни бузмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд"ни сақлаб қолишга ҳаракат қилмайди.
Олдинроқ клуб 2 млрд фунт эвазига 100 минг ўринли стадион қуришни режалаштираётгани борасида маълумотлар пайдо бўлганди. Қайд этилишича, клубдагилар аввалига "Олд Траффорд"ни бузмасдан ёшлар ва аёллар жамоаларига бермоқчи бўлган.
Энди эса режалар ўзгарди. Агарда МЮ янги стадион қурса, эскиси қайта таъмирланмайди, яъни, "Олд Траффорд" бузиб ташланади. Клубдагилар стадион сиғимини камайтиришнинг ўзи ҳам катта маблағ талаб қилиниши ва бу қийин ишлигини тушунишган. Бу лойиҳанинг ўзига ҳам бир неча 100 миллион фунт сарфланади.
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти стадионни бузаётганда бир қанча тарихий элементларини сақлаб қолмоқчи.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Comments