"Манчестер Сити" ҳимоячиси ва ярим ҳимоячиси "Эвертон"га ўтиши мумкиин
11 feb 14:44
News
"Манчестер Сити" ҳимоячиси ва ярим ҳимоячиси "Эвертон"га ўтиши мумкиин
"TEAMtalk" нашрининг хабар беришича, "Эвертон" нишонида "Манчестер Сити"нинг икки нафар таниқли футболчиси бор.
Грилиш қоладими? Айни дамда ижара асосида "ирислар" шарафини ҳимоя қилаётган Жек Грилиш клуб раҳбариятида ижобий таассурот қолдирган. "Эвертон" уни доимий равишда олиб қолмоқчи, бироқ "шаҳарликлар" сўраётган 50 миллион фунт (57,5 млн евро) ливерпулликлар учун анча қимматлик қилмоқда. Клуб трансфер нархини тушириш борасида музокараларни давом эттиради.
Стоунзнинг қайтиши: Яна бир қизиқарли ном — Жон Стоунз. 31 ёшли ҳимоячининг "Сити" билан шартномаси шу ёзда якунига этади, демак у "Эвертон"га текинга ўтиши мумкин. Бироқ бу ерда бир "лекин" бор:
Клуб Стоунзнинг тез-тез жароҳат олишидан хавотирда.
Шу билан бирга, унинг тажрибаси жамоа ҳимоясини сезиларли даражада кучайтириши мумкин деб ҳисобланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жон Стоунз айнан "Эвертон" орқали катта футболга кириб келган ва 2016 йилда Манчестерга йўл олган эди. Энди орадан йиллар ўтиб, у ўз собиқ жамоасига қайтиши мумкин.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments