Latest news

20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:40Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  0 20:30Англия кубоги. "Кристал Пэлас" ва "Ман Сити" финалда ўзаро тўқнаш келмоқда, Ҳусанов захирада (онлайн ҳисоб)  19 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  20 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  16 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  1 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  3 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  5 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8

"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью) News

"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)

Бугун, 17 май санасида Англия Кубоги финал ўйини доирасида "Манчестер Сити" - "Кристал Пэлас" учрашуви бўлиб ўтади.

Англия Кубоги учун мазкур ҳал қилувчи баҳс афсонавий "Уэмбли"да бўлиб ўтади. Унда кутилмаган финалчи "Кристал Пэлас" ва бир мунча омадсиз мавсум ўтказаётган "Манчестер Сити" тўқнаш келади.


"Кристал Пэлас"

1. "Кристал Пэлас" мавсум охирини сифатли тарзда ўтказмоқда
Жорий мавсумнинг иккинчи қисми "бургутлар" учун омадли кечмоқда. Охирги 24 учрашувда 14 ғалаба ва бор йўғи 4 мағлубият. Охирги 5 учрашувда умуман мағлубиятга учрамаган ва уларнинг 3 тасида бевосита ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган рақиблар билан рўбарў келганди. "Кристал Пэлас" ҳақли равишда Кубок финалигача етиб келди ва ўз тарихида биринчи марта ушбу совринни қўлга киритиш учун бор кучини беради. Лондонликлар бунгача икки бор финалга етиб келган, бироқ ҳар иккисида мағлуб бўлганди.

2. "Кристал Пэлас"нинг энг кучли футболчилари ўйинга тайёр
Мавсумнинг энг муҳим учрашувига "Кристал Пэлас" деярли йўқотишларсиз етиб келди. Фақатгина Адам Уортоннинг иштироки сўроқ остида қолмоқда. 21 ёшли англиялик футболчи "Ноттингем Форест"га қарши ўйинда жароҳат олиб, 61-дақиқада алиштирилган ва "Тоттенхэм" билан ўйинни ўтказиб юборганди. Жефферсон Лерма ва Уилл Хьюз "шпорларга" қарши яхши ўйин ўтказди, лекин асосий таркибда улардан фақат биттаси қолади, чунки Даити Камада учун жой кафолатланган.



3. "Кристал Пэлас" ҳужум чизиғи билан мақтана олади, лекин "Сити"га қарши ўйинлар қийин кечган
Бугунги "Кристал Пэлас"нинг бошыа клублардан ажратиб турувчи жиҳати шундаки — жамоа ёрқин ва ўта ҳужумкор футболни хуш кўради. Натижада, охирги вақтларда клуб камдан-кам ҳолларда майдонни голсиз тарк этмоқда. Турли мусобақаларни инобатга олгандаги 21 та ўйиндан фақат 2 тасида лондонликлар рақиб дарвозасига йўл топа олишмади — "Ньюкасл" ва "Борнмут". Эътиборли томони шундаки, бу оралиқдаги 13 учрашувда "Кристал Пэлас" футболчилари рақиб дарвозасини камида 2 мартадан ишғол этган. Бундан ташқари, "бургутлар" "Сити" билан сўнгги тўрт ўйинда 8та гол уришни уддалашган.


"Манчестер Сити"

1. "Ман Сити" финал олдидан чемпионатда иккита нурсиз ўйин ўтказди
"Ман Сити" чемпионатда ҳам муҳим масалани ҳал қилмоқда — буткул омадсиз мавсумни ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш орқали, бироз яхши томонга ўзгартириш мумкиндек. Ҳозирга келиб имкониятлар ҳам жуда яхши, аммо аввалги икки турда "Вулверхэмптон" ва "Саутгемптон"га қарши ўйинлар оғир ўтди. "бўрилар"ни ҳеч бўлмаса кичик ҳисобда таслим эта олган "шаҳарликлар" чемпионатнинг яққол аутсайдери дарвозасига йўл топа олишмади. Ким билади дейсиз, балки жамоа айнан Кубок финалига максимал равишда пухта тайёргарлик кўришни ният қилгандир.

2. Аке, Родри ва Стоунс ҳамон жамоага ёрдам беролмайди
Ҳимоячилар Натан Аке ва Жон Стоунс ўйинни мос равишда тўпиқ ҳамда сонидаги муаммо туфайли ўтказиб юборишга мажбур. Аке яқинда машғулотларга қайтган бўлсада, бу икки футболчи йўқлигига жамоа ўрганиб ҳам улгурди десак, муболаға бўлмайди. "Олтин тўп-2024" соҳиби Родри шу кунларда жамоавий машғулотларга қайтгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бироқ "Кристал Пэлас"га қарши уни майдонда кўришимиз эҳтимоли паст. АПЛнинг охирги турларида эса испаниялик кўриниш берса, ажаб эмас.


 

3. Охирги вақтларда "Ман Сити"да яратувчанлик билан боғлиқ муаммо бор
Англия Кубогидан аввалги бир нечта учрашувда "шаҳарликлар" ҳужум борасида муаммоларга дуч келди. Ҳаттоки норвегиялик Эрлинг Холанднинг сафга қайтиши ҳам "Саутгемптон" ҳимоясини ёриб ўтиш учун ёрдам бермади, ундан аввалги турда "Сити" "Вулвз"га қарши қийинчиликларга рўбарў келганди. "Астон Вилла" билан ўйиндаги икки голдан ҳам шошилинч хулоса қилмаслик зарур, чунки ўша баҳсда Пеп Гвардиола шогирдлари ўз имкониятларидан максимум равишда фойдаланганди. Аммо "Пэлас" билан ўйинда вазият яхши томонга ўзгариши мумкин, чунки рақибнинг ўзи ҳам ўйинини ҳимоядан қурмайди.

Rating: -1   

Comments

+2   
17 may 15:12:19
Pedri_16
Eberechi Eze dan ehtiyot bólish kerak
+2   
17 may 14:30:12
Муроджон Болтабойов
Хусанов бугун уйнайди худо хохласа
+1   
17 may 17:54:52
Dilmurod Karimov
Allohim, Husanov bugun maydonga chiqsin.
+1   
17 may 17:30:06
real navdak
Сити Ҳусановни ўйнатса ютсин захирада қолдирса ютқазаверсин
Ўзи Ҳусанов учун ситига болеть қилвотгандим
+1   
17 may 15:44:12
Bunyod
Xusanov bugun tushmasa kerak. Ancha o‘ynamadiyu
+1   
17 may 14:19:37
Manchester City Championes
Ман ситига омад хеч булмаса кубок ютиб оламиз иншаАллох.
+1   
17 may 13:56:38
assassin
Хусанов яна таркибга киритилмаса керак а
   
17 may 16:50:31
Komilov Muxammad Omar
Киритмайди составга
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика