Latest news

08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  0 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  26

Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум News

Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум

29 августдан 8 сентябрга қадар CAFA NATIONS CUP 2025 мусобақаси бўлиб ўтади.

Малайзия терма жамоаси маълум сабабларга кўра, мазкур мусобақада иштирок эта олмайдиган бўлди.

Терма жамоа бош мураббийи Питер Чкламовски қуйидагича баёнот берди: Бизнинг терма жамоа футболчилари Испания, Аргентина, Колумбия ва Япония каби мамлакат лигаларида тўп тепишади. Уларни ФИФА кунидан олдинроқ Тожикистонга етказиб бориш жуда қийин. Мусобақанинг ФИФА кунидан олдин ўтказилиши логистика, тикланиш ва бюджетга таъсир қилади. Мусобақага тўлиқ бўлмаган таркиб билан боришга қаршиман. Биз сентябрь ойида яхши тайёргарлик кўриб, октябрь ва ноябрь ойидаги муҳим ўйинларга яхши ҳолатда бормоқчимиз. CAFA мусобақасининг ўрнига биз сентябрь ойида Куала-Лумпурда йиғин ўтказамиз ва бу йиғин Осиё кубоги саралаш баҳсларидан олдин жуда муҳим аҳамият касб этади".


Эслатиб ўтамиз, Малайзия қуръа натижаларига кўра, "B" гуруҳида Эрон, Тожикистон ва Афғонистон билан куч синашиши керак эди. Бу гуруҳ баҳслари Тожикистонда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон эса "А" гуруҳидан жой олган ва Тошкентда Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Ўмон билан ўйнайди.  



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика