Latest news

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Максим Шацких: "Пахтакор"нинг яқин захирасини нималарга қодирлигини кўриб олдик. Мураббий эса ҳар доим ёмон" News

Максим Шацких: "Пахтакор"нинг яқин захирасини нималарга қодирлигини кўриб олдик. Мураббий эса ҳар доим ёмон"

Суперлиганинг сўнгги туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" (2:0) учрашувидан сўнг "шерлар" бош мураббийи Максим Шацких фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ёмон ўйнамадик. Вазиятларни реализация қилишда оқсадик. Голсиз эса албатта нимадир қилиш қийин",- дейди Шацких.


- "Пахтакор" учун бугунги ўйин ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасди. Бу нарса мотивацияга тўсқинлик қилмадими?

- Мотивация нима учун бўлмаслиги керак? Бугунги таркибни кўрдингиз, бугун асосий жамоанинг захирасини нималарга қодирлигини кўрмоқчи эдик. "Пахтакор" таркибидаги аксарият футболчилар  футболчилик сифатларига эга бўлмаган тарзда сунъий равишда ушланиб турибди. Шунинг учун тўғри хулоса қилсак олдинга ривожланамиз. Мен гапимга жавоб бераман. Мураббий эса ҳар доим ёмон. Футболчилар ўзининг ўйинини таҳлил қилмаса, хулоса чиқармаса ўсишга эришмайди. Бу ҳақида доим гапираман. Бугун ҳам ўйиндан олдин айтдим. Яхши майдон ва шунга мос рақиб. Марҳамат ўзингизни кўрсатинг. Такрорлайман ёмон ўйнамадик. Футболчиларда қаердадир маҳорат етишмади.  Бугун улар ўз ҳаракатларини таҳлил қилса, эртага бошқача бўлиб тушади. 

- Жамоанинг ёшлар ва ўринбосарлари чемпион бўлди. "Пахтакор"да эртанги кун учун яхши захира етишиб чиқмоқда. Уларни кузатяпсизми? Жамоани ёшартириш жараёнида таркибда 2-3 нафар ёши катта футболчилар ҳам бўлиши керак деб ўйлайман... 

- Бугун ўйнаган ёшларимиз энг яқин захирамиз ҳисобланади. U-19, U-21 чемпион бўлгани яхши албатта. Ўринбосарларнинг барча ўйинларини кузатиб бораман. Сиз U-19 ўйинини кўрдингизми?

- Финал учрашувини стадиондан кузатдим...

- 2007 йиллар ўзидан катталар билан битта лигада ўйнамоқда. Бунинг натижасини кўрамиз, чунки U-19 ва U-21, асосий жамоа бир-биридан фарқ қилади. Футболчи ўсишни истаса атроф муҳитини ўзгартириши керак. Фақат бизда эмас, бошқа давлатдарда ҳам шундай. Ҳаётга бўлган қарашини ўзгартириши керак. Ўзининг мақсадларини тўғри қўйиши лозим. Ким биринчи жамоага қўшилади? Буни вақт давомида кўрамиз. Ўринбосарлардаги ҳаммани биламан.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика