Latest news

10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаяпгани маълум қилинди  5 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  1 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  2 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  1 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  4 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  2 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  33 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  15 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  4 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  4 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  6

Максим Шацких: "Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. "Ал-Васл" сафида бор-йўғи 2та маҳаллий футболчи бор" News

Максим Шацких: "Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. "Ал-Васл" сафида бор-йўғи 2та маҳаллий футболчи бор"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Барчага хайрли кеч. Ўйинни ҳамма кўрди, йигитлар берилган вазифаларни бажаришди. Ҳозирча фақат якуний нуқта етишмаяпти. Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. Юришлар, узатмалар яхши чиқмоқда. Рақиб майдонида агрессивроқ ўйнашимиз керак эди. Бунинг устида ҳар куни ишлаяпмиз. Бўлмаса устунлик бизнинг жамоада эди. Бундай ўйинлар бўлиб туради.  Билмадим, қанотлардан қанча узатмаларни амалга оширдик. Жуда кўп" - дейди Максим Шацких.

-"Нефтчи" зич ҳимояланди. Бундай тактикага қарши қандай ўйнаш мумкин? 

- Фақат қанотлар орқали. Рақиб ҳам бизни ўрганган. Тўғри айтдингиз, улар дарвозага яқин жойлашишди. Футболчиларга қанотларда кўпроқ ва тезроқ ўйнашни айтгандик. Олдиндаги учлик бироз улгуришмади. Айтганимдек узатмалар бўлмади эмас. Дейлик, Хожиакбар Алижоновда яхши вазият юзага келганди. Бундай вазиятда фақат қанотлар ва узоқдан зарбалар ишга тушиши керак. "Нефтчи" ҳам ёмон жамоа эмас, муносиб ҳимояланди. Кўриниб турибдики, улар бугун шундай ўйинни исташган. Орқа чизиқда бехато ўйнаш бўлди. 

- Драган Черан ва Сардор Собирхўжаев бугун нима учун қайдномага киритилмади? 

- Драганга бироз дам бердик. Ҳозир ҳар 3-4 кунда ўйинлар бўлади. Сардор ўзини яхши хис қилмади. Азмиддиновда микрожароҳат бор эди. Ҳозир соғ-саломат. 

- Достон Ҳамдамовнинг захирадан майдонга туширилиб қайтиб олиниши сабаби нима? 

- Биз кимдир ёмон ўйнади деб захирага олмаймиз. Алмашдими демак нимадир қўшиш керак. Бундай ўйинларда очиғи қийин бўлади. Достон жуда яхши ҳаракат қилди, унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. У ҳаммасини қилди. Лекин бизда захирада ҳужум вакиллари қолган, гол уришимиз керак эди. Мен вингер ўрнига таянч ярим ҳимоячисини туширолмайман. Биз захираларни позиция бўйича қиламиз. Олдинда ОЧЛ учрашувлари бор. 

- "Пахтакор" "Ал Васл" билан ўйинга тайёрми?

- Буни футбол кўрсатади. Рақиб жиддий ва яхши жамоа  БАА чемпиони, таркибида фақат 2 нафар маҳаллий футболчи бор. Бизга қийин бўлишини биламиз. 17 санада кўрамиз.



Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика