Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ" News

Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"

Ўзбекистон Суперкубоги финалидан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (1:0) баҳсидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин биз кутгандек бўлди. Йигитларга раҳмат айтдим, барча кўрсатмаларни бажаришди. Афсуски, гол ура олмадик. Йигитлардаги хоҳиш ва иштиёқ мени хурсанд қилмоқда. Бундай ўйинлардан сўнг ўсишда давом этишимиз керак. Ғалати пенальтидан гол урилди, ўйиндан гол ўтказиб юборсак ҳам майли эди. Ўзимизнинг ҳужумларимиздан бир нима яратсак бўлар эди. Олдинда кичик танаффус бор. ФИФА кунлари давомида йиғин ўтказамиз. Ҳозир ресурс кам, икки ҳафтадан сўнг яхшироқ бўлиб қайтамиз деб ўйлайман", - дея фикр билдирди Максим Шацких финал баҳсидан сўнг.

Ўйиндан аввал кучли ёмғир ёға бошлади ва ҳали ҳамон давом этмоқда. Кутилмаган об-ҳаво ўйинга қанчалик таъсир ўтказди. 

- Ўйиндан олдин йигитларга чиройли футбол учун яна нима керак деб айтдим. "Инглизча" об-ҳаво бўлди. Футбол ўйнаш учун идеал шароит. Иссиқ эмас ва нам об-ҳаво. Мухлислар яратган атмосфера ва барча-барчаси ажойиб эди. Об-ҳаво ҳеч қандай таъсир ўтказмади. Биз рақибга ҳеч қайси жабҳада енгилмадик.

- "Андижон" иккинчи бўлимда асосан узун паслар орқали ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Шуниндек, жамоангиз позицион ҳужумлар уюштиришга оқсагандек...

- Қайси вазиятларда позицион ҳужумга ўтишга қийналганимизни билмайман очиғи. Биз рақиб дарвозаси яқинида 3-4та пас ҳам амалга оширдик. "Насаф" амалдаги чемпион. Ушбу фактни ҳам унутмайлик. Рақиб босимидан ҳам чиқиб кета олдик. Футболчи чизиқлар орасида пас учун имконият топа олмаганида узун пасни амалга оширади. Мен ҳеч қачон "лонг болл" ўйнашни истамайман. Биз ўз дарвозамиздан бошлаб пас орқали ҳужумга ўтдик. "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Ҳимоядан ҳужумга ўтишни деярли машқ қилмаганмиз. Ушбу жиҳат устида яхшироқ ишлашни бошлаганимизда, бошқача сифатли ўйин кўрасиз.

- Икки жамоанинг мухлислари Ўзбекистонда энг яхшиларидан. Мухлисларнинг кўплиги бугунги учрашувда жамоага қанчалик босим ўтказди?

- Аксинча, мухлисларнинг шовқини бизга ёрдам берди. Мухлисларимизга раҳмат айтаман. Улар бизни қўллаб-қувватлаб келишмоқда, тез орада ўз ўйинимиз орқали уларни хурсанд қиламиз деган умиддаман. Улар сафар ўйинларига ҳам катта таркиб билан боришмоқда.

- "Андижон"да боғламларни боғлаб берадиган футболчи топилмаяпти. Ушбу муаммони бартараф этишда жамоага этишмаётган футболчини айтиб ўтсангиз?

- Биз трансферлар ойнасини кутяпмиз. Унга қадар тўртта тур бор. Ҳозир эса бор ресурсдан фойдаланишга мажбурмиз. Таркибимиздаги айрим футболчилар тўп билан яхши муомала қила олишмайди, сабаби улар бунга қадар бошқача футбол ўйнашган. Футболчиларни янгича услубга ўргатиш учун вақт йўқ. Шунинг учун, қайси футболчи нимага қодир эканлигидан келиб чиқиб тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ёзда "Андижон"да 2-3та жиддий трансфер бўлади. Статистикага қарасак, "Андижон" энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалардан бири.

- "Насаф" ўйин сўнгида вақтни чўзди. Ушбу ҳолат ҳақидаги фикрингиз билан бўлишсангиз. Бундай ҳолат сизга ёқмайдими ёки мураббий сифатида рақиб жамоа совринни қўлга киритиш учун барча усуллардан фойдаланганини нормал ҳолат деб қабул қиласизми?

- Мен буни қўллаб-қувватламайман. Мен футболчиларимга вақтни чўзинглар деб айтмайман. Ўйин секинлашиб боради ва темп тушиб кетади. Ўтган йили "тоза ўйин вақти" ҳақида гапириб ўтгандим. Суперлигада ўртача 48-50 дақиқа тоза ўйин бўлади. Тассавур қиляпсизми? Ўйин тахминан 98-100 дақиқа давом этса, биз бор-йўғи 50 дақиқа ўйнаймиз. Мухлислар шиддатли футбол кўриш учун стадионга келишади-ку.

- Сизнинг "Насаф"га қарши омадсиз сериянгиз давом этмоқда ва Суперкубокдаги кетма-кет учинчи мағлубият. Сизни "Барселона"да соврин юта олмаган Хавига ўхшатсам бўладими?

- Хави "Барселона"да неча йил ишлади? Мен "Андижон"да қанчадан бери ишлаяпман. Истасангиз мени Хави деб айтинг, менга фарқи йўқ. Мен бугун жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман, биз рақибдан кучсиз эмасдик. "Андижон"нинг ўзига керакли мақсадлари бор. Мен бешта Суперкубокда мағлуб бўлишим ҳам мумкин. Бизнинг мақсадимиз чемпионат ва ОЧЛ.

- Терма жамоамиз мундиалга чиқишга яқин турибди. Яқинлашиб келаётган учрашувлар ҳақида фикрингизни айтиб ўтсангиз?

- Жаҳон чемпионатига чиқишимизга шубҳа қилмайман. Мен 1000%га ишончим комил. Биз барча жабҳаларда мундиалда бўлишимиз керак. Мундиал йўлланмасини БААнинг ўзидаёқ ҳал этишимиз керак. Шунда Тошкентга келиб, Қатарга қарши байрам кайфиятида ўйнаймиз. Менинг ҳаётимда иккита орзу бўлган. Биринчиси терма жамоа билан мундиалда иштирок этиш ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш. Табиийки, ЕЧЛни қўлга киритиш қийин. Афсуски, терма жамоа билан футболчи сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмадим, аммо мураббийлик фаолиятим ҳали олдинда. Терма жамоамиз ЖЧда иштирок этишига ишонаман.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика