Latest news

23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  6 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  4 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  3 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  24 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  79 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  98 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0

Луисма Эрнандес: "Шу йил ҳисобидан иккинчи марта "Тошкент вилояти дербиси"да ғалаба қозонишга эришдик" News

Луисма Эрнандес: "Шу йил ҳисобидан иккинчи марта "Тошкент вилояти дербиси"да ғалаба қозонишга эришдик"

Суперлига 14-туридан ўрин олган АГМК – "Металлург" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида 

- Шу йил ҳисобидан иккинчи марта "Тошкент вилояти дербиси"да қатнашдик ва уларнинг иккисида ҳам ғалаба қозонишга эришдик. Ғалабалар осонликча қўлга киритилмади, албатта. Бугунги учрашувда VAR ишлагани учун алоҳида миннатдорлик билдираман.

- "Металлург" асосан тўпни олдинга тепиб юбориш ва ётиб олиб, вақтни чўзиш билан шуғулланди. Испания футболи фалсафаси фақат чиройли ўйин кўрсатиш эканлигини биламиз. "Металлург" ўйинини ўзингиз қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Биз ўз ишимизни аъло даражада бажардик деб ўйлайман. Ҳар бир учрашувда жамоаларнинг ўзига яраша имзоси кўринади. Атайлаб ётиб олиш орқали эмас, балки вазиятдан келиб чиқиб шундай бўлди. Ўйлашимча, АГМК ҳам бизнинг ҳолатимизда шундай йўл тутган бўларди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика