Latest news

12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   3 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  8 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  23 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21

Луис Суарес: "Неймарнинг қарорини ҳурмат қилиш керак" News

Луис Суарес: "Неймарнинг қарорини ҳурмат қилиш керак"

Луис Суарес собиқ жамоадошлари Лео Мессининг АҚШ, Неймарнинг Саудия Арабистони чемпионатига йўл олгани ҳақида гапирди.

"Улар фаолиятининг турли хил босқичларида. Лео футболдан дам олиш учун АҚШга кетди. У ерда Европадаги каби талаблар йўқ. У тўғри қарор чиқарди деб ўйлайман. Бироқ Лео нафақат вақт ўтказиш учун, балки, жамоасига кўпроқ ғалабалар тақдим қилиш учун ҳам кетди. Унда ғолиблик менталитети бор.

Неймар ҳақида гапирадиган бўлсам, дунёнинг 20-30 топ футболчилари Саудия Арабистонига йўл олгани унинг диққатини тортди. Балки бу жиҳат уни ўша ерларга етаклади. ПСЖдагиларга эса у керак бўлмай қолди. Шунингдек, молиявий шартлар ҳам бу ерда ўз ролини ўйнаб берди. Умуман олганда бундай футболчиларга пул унчалик ҳам муҳим роль ўйнамайди.

У барчасини ўйлаб кўрган. Неймарнинг қарорини ҳурмат қилиш керак. Ўз вақтида унинг "Барселона"дан кетишини ҳам ҳурмат қилганмиз. Кўрамиз, у жароҳатидан кейин қандай ҳолатда бўлади, ҳали ҳам дунёнинг энг зўрларидан бири эканлигини кўрсата оладими?", - деди "Гремио" ҳужумчиси.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика