Latest news

10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  3 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  9 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  115 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  9

Луис Суарес: “Биз Месси кучлилигини биламиз” News

Луис Суарес: “Биз Месси кучлилигини биламиз”

“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес хорижлик ҳамкасбларимиз билан суҳбатда нима учун Уругвайда кам бўлиши, Мессининг ютуқларига эгалик қилиш хоҳиши ва ФИФАнинг унга нисбатан қабул қилган дисквалификацияси ҳақида саволларга жавоб берди.


— Яқингача сизга фаолияингизда совринлар етишмасди. “Барселона”да бир йилда 4 соврин ютдингиз. Бу сиз қидирган нарсами?

— Ҳа, бошиданоқ шу ҳақида гапиргандим. Клуб ҳар бир совринни ютиш имкониятига эга. Совринлар “Барса”нинг ўзгармас мақсадидир.

— Клублар жаҳон чемпионатини ютиш мумкинлиги сизни илҳомлантирадими?

— Албатта. Турнир номи ўзгарган, лекин 9-10 ёшимда эрталабки 6да уйғониб, финални кўрардим. “Олимпия”, “Реал Мадрид”, “Бока”, “Милан”… Ажойиб хотиралар! Бу мусобақада бевосита иштирокчи бўлиш эса икки баравар ҳаяжонли.

— Ёшликда сизга ким ўрнак бўлган?

— Батистута — характер ва ўйин услуби сабабли. У ажойиб тўққизинчи рақамли футболчи ва мен учун намуна эди.

— “Барса”да маҳоратни ўстириш бошқа клубларга қараганда осонроқми?

— Шундай. Ўсиб боришга хоҳиш бўлиши муҳим, бу савияга яқин ўйинчилар билан буни уддалаш осонроқ. Улар қандай ишлаётганига боқиб, кўп нарсани ўрганасан.

— Сиз қайси жиҳатларни яхшилашингиз керак?

— Ўзимга танқидий муносабатдаман. Баъзан ўзимда шошишни ҳис қиламан, бир неча сония танаффус қилиб туриш етишмайди. Бизга ҳужум қилишаётганда бу зарур. Бундай вазиятда ҳужумчи хотиржамликни сақлаши керак, ярим ҳимоячилар бир оз тин олишади.

— Бу инстинкт қаердан пайдо бўлади?

— Бу Жанубий Америка футболининг хусусиятидир. Менга ҳеч ким уни бериб қўймаган. Болалигимда ўсиш учун кўп иш қилганман: машғулотга бориш учун ярим соат автобусда юришим зарур эди. Мен сотиш учун телефон карточкаларини йиғардим ва ўша пул эвазига автобусга чипта сотиб олардим. Баъзида эса чипта олмаслик учун 2-3 соат олдинроқ йўлга чиқардим. Болаликдаги қийинчиликлар ҳақида эслаш менга бугунги лаҳзанинг ҳар биридан роҳат олиш имкониятини беради.

— Майдонда нимадир ўхшамаса, уйда ҳам буни намойиш этасизми?

— Уйда барча нарса ҳақида унутаман. Мен отаман ва оилали одамман.

— Телевизорда футбол кўрасизми?

— Баъзан. Кўришга ҳаракат қиламан, бироқ икки фарзанд ва хотиним билан буни уддалаш қийинроқ (кулади).

— Бразилиялик Неймар, аргентиналик Месси ва сиз ўртангиздаги аралашишни қандай тушунтирасиз?

— Терма жамоада эканимизда уни ўлимгача ҳимоя қилишга тайёрмиз. Бу ерда эса бошқа иш. Мақсадимиз “Барселона”га совринлар келтириш. Майдон ва унинг ташқарисида яхши алоқага эгамиз. Барчамиз Месси кучли эканлигини биламиз ва ундан ниманидир ўзлаштиришга интилмаймиз. Ҳеч қандай ҳасад йўқ. Биз жамоамиз ва ўзаро рақобат қилмаймиз. Кимдир биринчи бўлиш учун уринса, бу бизга қийинчилик туғдирарди.

— Сиз қандайдир бошқача ҳолатда Месси билан бирга ўйинга тайёрланасиз. Бу унинг олдида оддий бўлмаслик учунми?

— Хоҳишли бўлиш энг яхшисидир. Менда ўз вазифам бор. 4 футболчини алдаб ўтишга интилмайман, бунинг учун Месси, Неймар ва Иньеста бор. Мен зарур пайтда тепаман, акс ҳолда тўп ошираман. Бу ерда ёрдам бериш учунман.

— Ўзгаришлар туфайли рақиб жарима майдонига яқинроқ ўйнай бошладингиз. Бу яхшими?

— Албатта. Жарима майдони ичида ҳужумчи ўзини қулайроқ ва голга яқинроқ ҳис қилади. Жамоа муваффақияти ҳаммасидан устун, бироқ 9-рақамли футболчи бўлиш кўпроқ имконият беради. У жамоада ҳар қандай ҳолатда кўп гол урилади. Бу яхши.

— “Барса”даги бир йилдан кейин сизга клубда нима энг маъқул келади?

— Майдонга тушиш ва роҳатланиш. Аввал ҳам шундай қилардим, бироқ фарқлар бор. Бугун олдингидек босимни ҳис қилмайман. Бу ерда кўпроқ нарса бажарадиган ўйинчилар ва барчасини зиммангга олиш шарт эмас. Бу хотиржам бўлишга ёрдам беради. “Ливерпул”да жамоага яхши бўлиши учун мендан нимадир ўйлашни талаб қилишарди. Ўйинни ёмон ўтказсам, танқид қилинардим. Омадсизликни ўзимга олиб, уларни қийин енгиб ўтардим.

— Ротация маъносини тушуниб етдингизми?

— Футболчи ҳамиша ўйнашни истайди. Баъзан кимдир хафа бўлади, лекин кейин мураббий ҳақ эканлигини англаб етади. Фақат Луис Энрике тўғрисида гапирмаяпман, аввалги мураббийлар ҳақида ҳам. Бразилияда жаҳон чемпионатида мураббий биринчи ўйинда мени туширмади. Жароҳатдан энди сафга қайтгандим. Хафа бўлдим, аммо кейин унинг ҳақлигини билдим. Ўшанда майдонга тушганимда яна синиб қолардим. Бу нафратнинг намоён бўлиши, лекин кўп мураббийлар буни тушунади. Улар эртаси куни барчаси жойида бўлиб, муҳокама учун фурсат топилишини яхши билишади.

— Нимадир яхши кетаётган бўлса, қайсидир аниқ ҳаракатни яна қайтарасизми?

— Ҳа, шундай йўл тутаман. Ҳаракат иш бермаса, уни ўзгартиришга интиламан. Яна ва яна. Футболчи бирор нарса ўхшамаса, баҳона қидиради ва вазиятни ўзгартиришга уриниб кўради.

— Футболдан чалғишга нима ёрдам беради?

— Болалар билан ҳар лаҳзадан завқ оламан. Футболчи кўп саёҳат қилади, лекин биринчи ўринда у инсондир. Оиладан узоқда бўлиб, у ҳам бошқалар сингари азият чекади. Хобби ҳақида гапирсам, мен учун “PlayStation” маъқул.

— Болалар отаси ким эканлигини тушуниб етишганми?

— Қизим тушунади. Бирор жойга чиққанимизда у беркиниш кераклигини айтади, чунки у одамлар дастхат ёки расмга тушишни сўрашини билади. Ўғлим энди 2га тўлади. У отаси футбол ўйнашини тушуниб етмоқда.

— Уругвайни 19 ёшда тарк этгансиз. У ерни соғинасизми?

— Ўшанда энди 19га киргандим. Мен қариндошларим, оиламсиз зерикаман, лекин чин дўстларимни бармоқ билан санаб беришим мумкин. Шундай одамман. Имконият бўлса кўришамиз, лекин Уругвайда бирор жойга чиқиш мен учун қийин. Шу сабабли баъзида Барселонада қолишни афзал биламан, бу ерда кўпроқ нарса қила оламан. Уругвай кичкина ва терма жамоага нисбатан мухлисларнинг ҳаддан ташқари эътибори мени машҳур қилиб юборган.

— Уругвайда ўйнашингизга дисквалификация халал бермоқда. Яна терма жамоа учун ўйнашни истайсизми?

— Жудаям. Терма жамоага қайтганимда орадан икки йил ўтган бўлади. Бу тушунарсиз. Жазонинг узоқ муддатли эканлиги янада тушунарсиз. Допинг учун 1-2 йилга четлатишади. Менинг мисолимда шундай йўл тутишгани оғриқли.


Беҳзод Назаров тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика