Latest news

18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  3 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  0 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  12 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  7 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  11 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  3 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  16 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  22 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  7 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6

"Локомотив" Жепаровни истеъфога чиқарди News

"Локомотив" Жепаровни истеъфога чиқарди

"Темирйўлчилар"ни чемпионатнинг қолган 4 ўйинида Мирко Еличич бошқаради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Кеча бўлиб ўтган Суперлига 22-тури доирасидаги "Локомотив" – "Олимпик" учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Сервер Жепаров клуб раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилди.

"Локомотив" кеча жуда муҳим беллашувда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу эса клуб раҳбариятининг кескин қарор қабул қилишига сабаб бўлди.

Суперлига баҳсларининг қолган 4 та турига асосий жамоамизни таниқли ва тажрибали мутахассис Мирко Еличич бошқаради. Австралиялик мураббий илтимосига биноан Денис Коростиченко ҳам мураббийлар штабига қайтиб, Еличичга яқиндан ёрдам беради. 

Жамоамизга қолган тўрт ўйинда фақат ва фақат омад тилаймиз! Бизни олдинда "Пахтакор", "Навбаҳор", "Сўғдиёна" ва "Металлург" билан кечадиган қийин учрашувлар кутмоқда, лекин таслим бўлиш йўқ. "Локомотив" Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолиши учун охиригача курашади", – дейилади клуб расмий хабарида.



Маълумот учун, Тошкент клуби 22 турдан кейин 20 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 11-ўринда боряпти.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика