"Ливерпуль" январда Карвальюни қайтармоқчи
14 dec 2023 11:00
News
"Ливерпуль" январда Карвальюни қайтармоқчи
"Ливерпуль" "Лейпциг" билан ўз вингери Фабиу Карвальюнинг ижарасини муддатидан олдин тугатиш бўйича музокараларни бошлади.
Ўтган ёзда Премьер-лига клубларидан Карвальюга қизиқиш катта эди, аммо "Ливерпуль" Фабиуни амалиёт учун "Лейпциг"га юборишга қарор қилди.
Бу қарор ўзини оқламади, чунки Карвалью шу пайтгача Бундеслига клуби сафида бор-йўғи 257 дақиқа ўйнаб, бир мартагина асосий таркибда тушди.
"Ливерпуль" Карвалью билан боғлиқ ҳолатдан норози ва трансфер гуруси Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 21 ёшли португалияликни январь ойида ижарадан қайтариш ниятида.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Comments