"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр
08 may 21:50
News
"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр
"Байер" ўнг қанот ҳимоячиси Жереми Фримпонг Трент Александер-Арнолд жорий мавсум якунида инглиз клубини тарк этишини эълон қилганидан сўнг "Ливерпул"нинг келгуси ёзги трансфер мақсадига айланди.
"Фармацевтлар" нидерландиялик футболчини 30 млн фунт (35,4 млн евро) эвазига қўйиб юбориши мумкин, мерсисайдликлар буни бозор нархидан паст деб ҳисобламоқда. Аммо, "Ливерпул"га "Манчестер Сити" ва "Селтик"дан рақобат бўлиши мумкин.
Фримпонг жорий мавсум барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 12 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 50 млн еврони ташкил этади.

Link :
Source : Give me Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Comments