Latest news

11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи мартта Андижонда 6 та гол урди   0 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   5 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5

Лионель Месси: “Сардор сифатида кубокни кўтариш ёқимли” News

Лионель Месси: “Сардор сифатида кубокни кўтариш ёқимли”

“Барселона” форварди Лионель Месси Испания кубоги финалида “Атлетик” устидан қозонилган ғалабадан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кубокни бошинг узра баланд кўтариш ёқимли. Бугун жамоамиз учун бахтли кунлардан бири. Бу жудаям муҳим соврин, ўзгача жамоанинг сардор сифатида буни баланд кўтаришнинг ўзгача завқи бор. 

Биз “Атлетик” айнан шу тарзда ўйнашини билардик. Сабр билан ҳаракат қилиб, тўпни ўз назоратимизда сақлаб, вазиятлар яратишга интилдик. Биринчи бўлимда кўп ҳаракат қилдик, иккинчисида эса рақиб ҳужумларимизни бартараф этишнинг иложисини тополмади.

Ушбу ғалабани мухлисларсиз нишонлаймиз афсуски. Испания кубогида ғолиб чиққанимизда, мухлисларимиз доим хурсанд бўлишади.

Мавсум боши биз учун қийин кечди, кераксиз жойда очколарни йўқотдик. Кейин яхши ўйин кўрсатиб, чемпионлик пойгасига қайтдик. Аммо Классикода керакли натижага эриша олмадик”, дея таъкидлаб ўтди “Барса” сардори.

“Барселона” ўз тарихида 31-марта Испания кубоги ғолиблигини қўлга киритди. Бу турнир рекорди ҳисобланади. Кейинги ўринда айнан финалда мағлуб бўлган “Атлетик” бормоқда. Улар 23 марта ушбу мусобақада ғолиб чиқишган.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика