Latest news

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  84 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  3 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Лига комиссарлари электрон қайднома тартибига ўтиш бўйича семинарда иштирок этди News

Лига комиссарлари электрон қайднома тартибига ўтиш бўйича семинарда иштирок этди

Tags :  ЎзПФЛ
Лига Суперлига ва Про лиганинг иккинчи даврасидан бошлаб янги тартибдаги электрон қайдномаларга ўтиши маълум қилинганди.

Бу йўлда комиссарлар учун биринчи давра якунларига бағишланган ҳамда янги қайдномани тўлдириш бўйича семинар ташкил этилди. Семинарда биринчи давра давомида кузатилган ҳолатлар муҳокама этилиб, комиссар вазифалари халқаро тажрибадаги мисоллар билан кўриб чиқилди. Йиғилишнинг иккинчи қисмида эса янги қурилмалар асосида электрон қайднома тўлдириш жараёни тушунтириб ўтилди. Эндиликда Суперлига 14-тур беллашувлари стартига қадар комиссарлар ўзлари ишлаган биринчи давра учрашувлари қайдномасини янги услубда тўлдиришга ҳаракат қилиб боради.

Бунгача старт лист тайёрлаш ва кейинчалик қайдномани имзолашгача бўлган вақт 30-40 дақиқани ташкил қилган бўлса, эндиликда янги турдаги лицензиялар ёрдамида "MyLeague" платформаси орқали қайднома онлайн тўлдирилади. Мураббий, комиссар ва ҳатто ҳакамлар ҳам ўз лицензияси орқаси онлайн имзо чекиш имкониятига эга бўлади.

Шу йилнинг январ ойидан бошлаб футбол клубларига микрочипли лицензиялар тақдим этилган бўлиб, уларда футболчи ҳақида керакли маълумотлар ўз аксини топган. Эндиликда комиссар ўйин олдидан старт лист ва учрашув якунлангач қайдномани худди шу микрочипли лицензиялар ёрдамида бир неча дақиқа ичидагина тўлдиради ва имзолайди. Дунёнинг етакчи лигалари мусобақани бошқаришнинг шу каби онлайн тизими (Competition Management System)дан фойдаланмоқда. ЎзПФЛ ҳамкорлик қилаётган "MyLeague" онлайн тизими микрочипли лицензиялардан фойдаланадиган дастлабки замонавий платформалардан бирига айланди.

 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика