Latest news

12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  4 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  3 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   12 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5

Левченко: "Натижа, турнир жадвалидаги ҳолат бизга босим ўтказмайди" News

Левченко: "Натижа, турнир жадвалидаги ҳолат бизга босим ўтказмайди"

"Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувидан (0:1) сўнг меҳмон жамоа устози Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Витали Левченко: "Ўйин қийин бўлишини кутгандик. Чунки бу "Пахтакор" ва унда энг яхши футболчилар йиғилган. "Шерлар"нинг "Динамо"га қарши Кубокдаги ўйинини таҳлил қилиб, бугунги баҳсга тайёргарлик кўрдик. Тайёрлаганларимизни майдонда кўрсата олдик, йигитлардан миннатдорман".

- "Нефтчи" бу мавсум иккинчи марта "Пахтакор"ни мағлубиятга учратмоқда, бунинг сири нимада?

- Биз ҳар бир рақибга деярли бир хил тайёргарлик кўрамиз. Шунчаки рақиб ўйинларини кўп таҳлил қиламиз ва тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз. "Пахтакор" истисно эмас, уларга бўш ҳудуд бермасликка уриндик. "Шерлар" иккинчи бўлимда "Динамо"га қарши баҳсдаги каби вертикал ўйнай бошлашди. Биз бунга тайёр эдик, йигитлар олдиларига қўйилган вазифани уддалашди.

- Биринчи бўлимда "Нефтчи" кўпроқ ҳужум қилди, аммо иккинчи бўлимда ва голдан олдин "Пахтакор" ҳужумда фаол эди. Бу сизнинг кўрсатмангизмиди?

- Йўқ, "Пахтакор" агрессивроқ ўйнай бошлади, чунки ҳисоб уларни қониқтирмасди. Биз ҳимояланиб, қарши ҳужумга таяндик.

- "Пахтакор" устидан қозонилган ғалаба "Нефтчи"ни чемпионлик пойгасига қайтарадими?

- Биз аввалги баҳсларда ҳам ҳар бир очко учун курашгандик, бу ўйинда ҳам шундай бўлди. Учрашувлар ҳали кўп. Жадвалнинг пастки қисмидагилар ҳар бир очко учун жон-жаҳти билан курашади. Бунинг устида "Навбаҳор" ва "Насаф"га қарши ўйинлар бор. Биз пойгада эдик, баъзида омадимиз келди, баъзида йўқ.

- "Нефтчи"нинг мақсади чемпионликми ёки кучли учликда бўлишми?

- Келинг баландпарвоз гапларни айтмайман. Мақсадимиз - ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга уриниш. Мавсумни охирида кўрамиз, қаерда бўлар эканмиз.

- "Нефтчи" давралар оралиғида баъзи кучли футболчиларидан айрилди, танаффусдан сўнг ушбу ўйинчиларсиз ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- Биз футболчиларнинг маҳоратига эмас, жамоавий ўйинга таянамиз. "Нефтчи"ни лидерлар тарк этган бўлсада бу натижаларга таъсир қилмади.

- "Нефтчи" жорий мавсум Суперлигада мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Бу "Нефтчи"га босим берадими ёки аҳамиятсиз статистиками?

- Натижа, турнир жадвалидаги ҳолат бизга босим ўтказмайди. Ҳаммасини яхши тушуниб турибмиз. Таркибимизда бундай ҳолатларни бошидан ўтказган тажрибали ўйинчилар бор. Шунинг эвазига ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Босим йўқ.


Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика