Latest news

02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  16 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  23 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  1 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  22 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  125 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0

"Леванте" сардори Хосе Луис Моралес: "Барса" 4 та вазият яратиб, 3 та гол урди" News

"Леванте" сардори Хосе Луис Моралес: "Барса" 4 та вазият яратиб, 3 та гол урди"

Ла Лига 31-тури доирасида "Леванте" - "Барселона" (2:3) учрашуви бўлиб ўтди.

– Ҳеч бўлмаса бир очко олишингиз учун нима етишмади?
– Агар самарадорлик панд бермаганида натижа буткул бошқача бўларди. Биз қўрқмай ва баъзи эпизодларда "Барселона"данда яхшироқ ўйнадик. Афсуски, улар яратган 4 та вазиятидан 3 та гол уриб кетди.

– Гол урилмаган пенальти ўйиннинг боришига қанчалик таъсир қилди?
– Бу биз унумли фойдаланмаган вазиятлардан бири. Турли футболчилар баъзан пенальтини голга айлантиролмай қолишади. Биз Рохерни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам биз бир жамоамиз. Биз астойдил тер тўкдик ва ҳозир яхши формадаги "Барселона"нинг ҳаётини маълум даражада қийинлаштира олдик.

Илк дақиқалардан биз ғалаба учун ҳаракат қилдик. Олдинда яхши прессингни амалга оширдик, рақиб жарима майдончаси олдида тўпни бир неча бор олиб қўйдик. Бироқ ғалаба қозониш учун сиз ўз вазиятларингиздан фойдаланишингиз зарур. Сабаби рақиб биринчи вазияти бўлиши билан гол уриб кетди, – деди Моралес.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика