Latest news

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  94 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Леонид Слуцкий: “Футболчилар билан бирга шармандалар эканимизни айтдик” (тўлиқ интервью) News

Леонид Слуцкий: “Футболчилар билан бирга шармандалар эканимизни айтдик” (тўлиқ интервью)

Энди Россия терма жамоасининг собиқ устозига айланган Леонид Слуцкий Евро-2016да жамоасининг муваффақиятсизлиги ҳақида “Спортс.ру” мухбирига интервью берди.


Ўта катта суҳбатни қисқартирилган ҳолда эътиборингизга тақдим қиламиз.


– 20 июндан 21га ўтар кечасини қандай ўтказганингизни эслай оласизми?

– Хонам эшигини бир гуруҳ футболчилар тақиллатди. Эрталабки 9гача нима бўлганини муҳокама қилдик.

Улар фақат ЦСКА футболчилари эдими?

– Йўқ, бошқалар ҳам бор эди. У ердагилар савиялари қандайлигини ҳис қилишганди. Бир овоздан тан олдик: “Биз шармандалармиз”. Буни қабул қилиш керак, бу хулосанинг муҳим нуқтаси. Афсуски, барча футболчиларда ҳам бу иқрор бўлмади. Тан олиш эса олдинга қараб секин бўлса-да, интилишга ёрдам беради.

Евро-2016 сиз учун шармандаликми?

– Албатта, шармандалик. Шундай одамлар борки, ҳамиша танқид қилишади. Қаердадир ҳақ, бошқа жойда унчалик эмас. Бу интервью улар учун эмас. Яна бошқалар воқеани борлигича қабул қилишади. Учинчи гуруҳ эса рус футболида нима бўлаётганини тушунишни исташади, бироқ уларда ахборот кам. Суҳбатим айнан улар учун. Айнан нима учун шармандали бўлганини тушунтириб ўтаман.

Демак, жамоа йиғилганда бизда тайёргарлик учун қисқа вақт борлиги аниқ эди. Биринчи кундан то назорат ўйинигача бир ҳафта. Шу сабабли аралаштириб бўлмайдиган ишларни аралаштириб юбориш зарур бўларди. Бундай турнирларда бизда суперюлдузлар йўқлиги сабабли тактика, тайёргарлик даражаси ва характерга эътибор беришимиз лозим эди.

Тактика устида ишлашни бошладик – кўп миқдорда назарий ва амалий машғулотлар. Бу илк хато эди. Мен футболчиларга тушунтираётган нарсам фойда беришига ишонгандим. Биргаликда тажрибага 2-3 кун бўлса ҳам эга бўлдик деб ўйлагандим. Лекин ҳимояланишда яхши ўйнаган ҳолатимиздаям барибир бўш ҳудудлар қолиб кетганди – буни футболчиларга бор фикримни тушунтириб бера олмаганим билан изоҳлагандим. Бу тез ўтиб кетади деб ўйладим.

Иккинчи хато эса жуда яхши ҳаракатланишимиз кераклигини тушунганимизда, чунки бошқа устун тарафимиз мавжуд эмасди. Бунинг учун фаолликни ошириш мақсадида 5 кунлик қийин даражада машқлар ўтказилди. Кейин бунга барчанинг тайёр эмаслигини билиб олдик. Бир гуруҳ ўйинчилар ҳолати бу даврда қуйига шўнғиганда саралаш учрашувлари ва тайёргарликда амалга оширган позицион ҳужумлар, марказдаги учликнинг ҳужуми, тўпни назорат қилиш ва баланд бўйли қанот ҳимоячилари – булар ишламаслигини тушуниб етдим.

Футболчиларнинг қуйига шўнғигани нимани билдиради?

– Улар шунчаки чўкиб кетишди. Ўйинчиларнинг бир қанчаси юкламаларга чидай олмади. Ёки ҳолат бошидан муҳим бўлмаган. Биз барча тестларни ўтказгандик. Кимдир бундай режимга кўникмаган, бошқалар руҳан чидашмади. Бу биздаги катта ёшли жамоалардан бири эди. 1988 йилда туғилган Смольников, Мамаева, Зюба учун бу биринчи катта мусобақа эди. Бундай вазиятда ўйинчи ўзини қандай тутишини олдиндан айтиш қийин. Назорат ўйинлари бошланганда режалаштирилган вариант ишламаслигини билдим ва шунда Кокорин-Смолов-Зюба учлиги пайдо бўлди. Ўзгаришимиз ва марказимиз тез бўлиши зарурлигини англадим. Кокорин, Смолов, Шатов, Головин юқори босим ва ҳаракатни ҳосил қилиши даркор эди. Тўпга кўпроқ эга чиқиш, ҳужумга тезроқ ўтиш ўтиш дегани эди. Зюбага тўпни ҳаводан етказиш орқали у ташлаб берган тўпга Смолов ва Кокорин улгуриши лозим бўлганди. Шу услуб устида кўп ишлашга ўтдик. Унинг таянч ҳудудида кўп иш талаб қилиши, қанот ўйинчиларининг ҳимояда иштирок этиши ва кўпроқ куч талаб қилиши аниқ эди. Масалан, Смолов Англия билан учрашувда энг кўп тўпни эгаллаб олган.

Такрорлайман, биринчи хато тактикани охиригача ўзлаштирмадик. Иккинчиси эса биз жисмонан жуда яхши тайёргарликка эга эмасдик.

Энди учинчи хатони тушунтираман. Икки ўйиндан сўнг ҳужумкорроқ вариантга ўтишимиз керак деган қарорга келдим. Жисмоний ҳолати жойида бўлмаганлар ҳам бу пайтда яхши эди, чунки турнирдаги учинчи беллашувга етиб келгандик. Бу ерда ҳужумкорлик савияси ва характер муҳим саналарди. Айнан шу жойда саволингизнинг “шармандали” қисмига ўтамиз.

Дастлабки икки баҳс шармандали эмас – улар хатолар. Учинчи учрашувда таркибни ўзгартириш ва улардан саккиз нафарининг тўп учун курашга киришмаслиги... Ўйинчилар ҳудудларини охиригача ёпмагани, яккакурашларга киришмагани – бизда характер, иштиёқ ва ўзини қурбон қилиш етишмади. Йигитлар учун футболчи сифатида, мен учун мураббий сифатида ҳаётидаги энг муҳим ўйинда бундай бўлгани шармандали ҳолат. Мухлисларнинг эътирози ўринли: “Сизлар топ-лигаларда ўйнамайсиз, маҳорат етишмайди. Лекин югуринг ва курашинг”. Уэльс билан ўйинда айнан шунинг бўлмагани мен учун шармандали воқеа.

Бир нарса аниқ эди: ўйлаган режаларимиз амалга ошиб, жароҳатлар бўлмаганда ҳам нари борса Словакиянинг ўрнига кўз тика олардик. Учинчи ўрин билан чиқиб, Германияга ютқазардик. Ҳеч ким масъулиятдан бош тортмаяпти, мен айбдорлигимни тан оламан. Гуруҳдан чиқиш ва унда қолиб кетиш ўртасида катта фарқ бор. Баҳона қилмоқчи эмасман, аммо нега энг муҳим беллашувда характер ва жонини жабборга бериш етишмади деган савол беряпман.

Нима учун?

– Чунки бу табиатан шаклланади. Суткалаб диванда ётиб, кейин бирданига ҳозир характерни кўрсатиш ҳақида гапира олмайсиз. Бу кундалик асосий таркиб учун кураш деганидир. Ҳар кунлик кураш орқали футбол майдонига чиқиш дегани. Клублар ўртасида юқори даражадаги рақобат, юқори савияли ўйинлар, уларни ҳафтасига камида бир марта ўтказишининг керак. Афсуски, бу рўй бермаяпти. Энг характерли йигитлардан бири Артём Зюба ҳар куни Рондон билан рақобатга киришганда янада кучлироқ бўларди. Ва ҳар бир ўйинчи ўзига асосий таркибдан жой кафолатланмаганда янада яхшироқ даражага чиқарди. Ҳозир улар шунчаки россиялик сифатлироқ футболчи бўлгани учун ўйнаяпти. Шунда баҳслардаги шиддат ва кескинлик ортарди. Россия чемпионати савиясини Европа чемпионатиники билан таққослаб бўлмайди. Кўп футболчилар йиллар давомида характерини намойиш этмаяпти, чунки бунга эҳтиёж йўқ. Бу уларнинг айби эмас. Айб Зюба рақобатда Рондонга ютқазиб, барчасига тупурган ҳолда захирада ўтирганда бўларди.

Ҳамма Евро-2008даги авлодни эслайди. Айнан улар чекловсиз вояга етган ва қийин рақобатда енгиб чиққанди. Картошка кавлаганингда чиқса, жараённи биласан ва автоматик тарзда кавлашни бошлайсан. Бунга кўникасан. Бироқ тайёр картошка кавланган жойда туғилган инсон бунга кўникмайди, ҳеч қачон кавламайди. Легионерлар чеклови туфайли асосий таркибда тушиши кафолатланган ва мўмай маош оладиган футболчилар бор. Улар картошкани кавлаб олишлари шарт эмас. Улар зарур пайтда шундай қила олиши ҳақида ўйлашади. Аслида бундай бўлмайди. Барчаси фақат кураш ва кундалик меҳнат туфайли рўй беради.

2002 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Владимир Бесчастнихдан нега гуруҳдан чиқа олмаганимиз тўғрисида сўрашганди. Ўшанда у болалар футболи ва бошқа нарсалар билан шуғулланишимиз зарурлигини айтганди. Аслида ўшанда унга нега уч метрдан японлар дарвозасига гол ура олмагани ва жамоа гуруҳдан чиқмаганини назарда тутиб савол беришган. Суҳбатни бошқа тарафга бурмоқчи эмасман. Хатомни тан оламан. Мухлислар олдидан чин дилдан кечирим сўрайман. Биринчи навбатда мен бошқарган жамоа характер ва курашчанлик жиҳатларини намойиш этмагани учун. Мен учун даҳшатли шармандали ва ноқулай. Терма жамоанинг кўплаб ўйинчилари шундай ҳисларни бошдан кечиришмоқда. Футболчиларни нимададир айблашни хоҳламайман. Улар ҳақида эмас, тизим ҳақида гапиряпман. Айтайлик, сиз ҳам ҳар куни 30 фоиз ишлаган ҳолда тўлиқ маош олсангиз, 50 фоиз куч билан ишламайсиз, шундайми?

Ишламайман.

– Шундай. Лекин катта ёшли баъзи футболчилар ҳар қандай ҳолатда курашишда давом этишди. Василий Березуцкий оёғидан жароҳат олган бўлишига қарамай, ўйнади. У Сербия билан ўртоқлик учрашувида жароҳат олганди. Европа чемпионатидаги барча беллашувларни жиддий шикастланиш билан ўтказди.

Нега дарҳрл уч ҳужумчини туширдингиз? Кокорин аввал ҳам қанотда ўйнаган, лекин Смоловни нега қанотга қўйдингиз? У бу жойда ҳамиша ёмон ўйнаган.

– Смолов “Краснодар”да фақат охирги 13 турда марказий ҳужумчи бўлиб ўйнади. Қолган вақтда айнан чап қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қилди. Ҳужумчи сифатида 13, қанотда ўйнаб 7 тўп киритди. Лекин ўша 13 голдан 7тасини у фақат икки ўйинда урди. Ўша голларни айириб ташласак, унчалик катта фойда кўзга ташланмайди. Шунингдек, Смоловни ҳеч ким қанотда ўйнашга мажбурламади. Словакия билан учрашувда иккинчи бўлимда у 10 метрдан тўпни чап оёғида тепганини эслайсизми? У қанотда эмасди. Фақат ҳимочланиш вақтида у чап қанотга ўтди. Ҳужумда эса Зюбанинг ортидан ҳаракатланиши лозим эди. Тўп Зюбага ташланганда унга эга чиқиш учун чап қанотга ҳаракатланадиган ўйинчи эди.

Яна бир ҳолат. Чехия билан учрашувнинг иккинчи бўлимида Смолов ягона ҳужумчи бўлди, Мамаев унинг ортида ўйнади. Ўша тайм ҳужумкор ҳаракатларимиз энг ёмон бўлган бўлимга айланди. Ҳар бир ўйинчига фақат унга ўйнашганда осонроқ. Футболчи жамоа тактикаси унчалик тўғри келмаганини гапирганда ўйин айнан у орқали ташкил қилиниши лозим бўлганини айтган бўлади.

Унда нега уларни бир пайтда туширдингиз? Ўйинни кучайтириш учун Смоловни захирада олиб қолиш мумкин эди. Ёки аксинча йўл тутса бўларди.

– Фикримча, мураббий ўйинга энг оптимал вариантни танлаши керак. Чунки ўйинни кучайтириш талаб этилмаслиги мумкин, агар ҳисобда олдинда бўлсанг. Шунда ҳимояни кучайтириш зарур бўлади. Ўйинни қандай ўзгартиришни ҳеч қачон била олмайсан. Қўл остингда бошқалардан устунлигини кўрсатган ҳужум гуруҳи бўлса, уларни майдонга туширасан. Бошқаларни эса вариантлар учун олиб қўясан. Айтайлик, марказга Мамаев, Широков ёки Иванов тушса, Шатов чапга кўчади. Зюбани олсак, унинг ўрнига Смолов боради. Кокорин ўрнини ҳам Смолов эгаллайди. Бу ҳам ўйинни кучайтиришга киради. Ҳужумчини фақат ҳужумчига алмаштириш шарт эмас.

Уэльс билан ўйинда рўй берган ҳолатларни тушунтира оласизми?

– Бэйлнинг иккинчи голдаги фаол ҳаракатини футболчилар кузатиши ёки Смоловнинг Бэйл ортидан югуриб, ҳар қадамда секинлаб бориши, Кокориннинг иккинчи голда ҳудудни ёпишга уринмаганими? Айтганимдек, доимий амалиётсиз бундай пайтда тушунтириш қийин бўлган ишларни амалга оширасан. Бу босимнинг ошганида содир бўлади. Словакия билан ҳам иккинчи голдан кўра биринчиси мени кўпроқ ранжитди. Иккинчи голда Шатов ва Головин ҳушёрликни бир сонияга йўқотишди. Бу исталган футболчида рўй беради. Бироқ биринчи гол тушунарсиз. Биз ҳимояда барча ҳудуд ва ўйинчини назорат қилаётгандекмиз, аммо тўп узоқ масофага учиб бориб, рақиб ўйинчиси таъқибсиз уни эгаллаяпти ва дарвозани ишғол қилмоқда.

Россиянинг Евро-2016даги энг яхши уч футболчисини айта оласизми?

– Эътирозим энг кам футболчиларни санаб ўтаман. Акинфеев, Василий Березуцкий, Игнашевич, Зюба.

Бирор нарсадан норозимисиз?

– Иштирокимизни ўта ёмон қабул қиламан. Лекин мени баҳолар, умидлар, кутишлар ҳақидаги гаплар ҳайрон қолдиради. Англия терма жамоасида жиддий умид борлигини тушунаман. Саралашда 10 ўйиннинг барчасида зафар қучди. Португалияга қарши ўртоқлик ўйинини “Уэмбли”да кузатдим. Учрашув фақат бир дарвозага бўлди. Уларда ниҳоят суперижрочилар вояга етди, топ-клубларда етакчи ролларда бўлиб туришибди. Инглизларнинг умиди асосли. Улар нимчорак финални ютқазишганда жамоатчиликнинг норози бўлиши мантиқий.

Россия 15 саралаш босқичидан 10тасида финал баҳсларига йўл олган. Улардан фақат биттасида гуруҳдан чиқиб, плей-оффда қатнашган. Демак, бу фоизда 6,5га тенг. Бундай ҳолда нимага кўз тикяпмиз?

Бу худди баландликка сакровчини йил бўйи 2,20 метр юқорига сакрашга ўргатиб, Олимпиадада ундан 2,40 метр натижани талаб қилиш билан баробар. Энг юқори ҳолда ҳам нимчорак финалдан ўта олмасдик. Яна менга ҳамкасбларингизнинг Уэльсга қарши баҳсда яққол фаворит эканимизни айтишгани тушунарсиз. Уларда Бэйл ва Рэмзидан бошқа ҳеч ким йўқ? “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм”нинг асосий таркибида ўйнаётганлар-чи? “Сандерленд” ва “Суонси”дагилар ҳақида аймай қўяқолай.

Агар сизга Россия футболида уч нарсани ўзгартиришга имкон беришса, нима қилган бўлардингиз?

– Легионерлар чекловини олиб ташлардим, рус футболчилари учун юқори маош чекловини киритардим. 23 ёшдан ошганлар учун йилига 1 миллион евро. Кўпроқ олишни истасанг, Англия, Испания, Италияга кет. Паспорт сенга устунлик бермайдиган жойдабор кучингни ишга сол. 23 ёшдан кичиклар учун янада камроқ.

Учинчидан, давлат молиялаштирадиган клубларга футболчилар маоши ва болалар футболи учун харажатлар миқдорини аниқ белгилаб қўярдим. Уларнинг миқдори бир-биридан минг баробар фарқ қилмаслиги керак. Оддий мисол: мен ўсган Волгоградда урушдан кейинги йилларда ҳам ўсмирлар ўртасида шаҳар биринчилиги ўтказиларди. Доимо. 2016 йил эса ушбу чемпионат илк бор ўтказилмагани билан тарихда қолди. Чунки бунинг учун ярим миллион рубл топа олишмади.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика