Latest news

19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  5 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади" News

Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади"

“Қизилқум”- “Хоразм” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Никола Лазаревич ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда бугунги Қурбон ҳайит байрами ва Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритгани билан барча ўзбекистонликларни чин қалбимдан табриклайман.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биз мавсум бошида “Хоразм” билан назорат учрашувида ҳам куч синашгандик ва ўшандаёқ бу жиддий жамоа эканлигини билгандик. Ортда қолган 10 та турда ҳам жамоа ўз дадил одимлаётганига гувоҳ бўлдик. Бизга қийин бўлишини билардик ва рақибдан бугунгидек ўйин кутгандик. 

Биринчи бўлимда рақибга марказда эркин ҳаракат қилишига имкон бермасликка интилдик. Бироқ бу вазифани бажаришда катта қийинчиликка дуч келдик. Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади. Биринчи гол ўтказилган ҳудудда рақиб футболчисини “ёпиш”га таянч ярим ҳимоячиларимиз улгуришмади. Афсуски айнан шу ҳудуддан бу мавсумда ўз дарвозамиздан кўплаб голлар ўтказаяпмиз. Ўйиндан кейин шу каби вазиятларни футболчилар билан таҳлил қилаяпмиз. Аммо негадир яна ва яна шу “зона”дан голлар ўтказаяпмиз. 11 турга келиб 22 та тўп ўтказишимиз уятли ҳолат, албатта. 

Иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилдик ва режамизни бироз ўзгартирдик.  Натижада иккинчи бўлимда гол уриш учун кўпроқ имкониятлар ярата олдик. Рақиб жарима майдончаси олдида хавфли вазиятлар ташкил этдик. Аммо якуний нуқтани қўйишга рақиб футболчилари имкон беришмади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика