Latest news

21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  0 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  20 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  5 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  93 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  58

Лапорта "Барселона" шунча пулни қаердан олаётганига жавоб берди News

Лапорта "Барселона" шунча пулни қаердан олаётганига жавоб берди

Президент танқидчиларга жавоб қайтарди.

"Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта клубнинг трансферлар ойнасидаги ғайритабиий фаоллиги борасидаги танқидларга жавоб қайтарди. 

"Мен уларга шубҳаланиш имкониятини яратаман. Танқидчилар биз ҳеч нарса қила олмаймиз деб ўйлашганди. Аммо улар "Барса"нинг қудратини ва янги раҳбариятнинг режаларини билишмасди. Бу гаплар шунчаки бизнинг клуб ҳақида етарли маълумотга эга эмасликдан келиб чиқмоқда. "Барселона"да 120 йиллик тарих ва қимматли активлар бор. Биздаги активлар бошқа клубларникидан кўпроқ. 25 йиллик телевизион ҳуқуқлар учун биз 667.5 млн евро олдик. Мени тушунгандирсиз? Шу билан бирга, биз яхши иш олиб бормоқдамиз. 

Футбол кутиб турмайди. Бизнинг мухлислар юқори сифатга ўрганиб қолишган. Уларнинг талаблари бошқа клубларникидан юқори. "Барселона"да биздан кўпроқ нарса талаб қиладиган 400 млн мухлис бор. 

Ҳар ким ўзи нима қилиши кераклигини яхши билади. Мен бошқаларнинг ишига аралашмаяпман. Улардан ҳам шуни сўраган бўлардим. Майдонда ва майдон ташқарисида куришиб, якунда ким кўпроқ ва яхшироқ ишлаганини билиб оламиз", -дейди Жоан Лапорта. 

Маълумот учун, "Барселона" ушбу ёзда трансферлар учун энг кўп пул сарфлаган клуб бўлиб турибди.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика