Latest news

20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:25Ўзбекистон — Ўмон 0:1 (Матнли трансляция)  108 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  26 18:23"Тоттенхэм" — "Борнмут" ва МЮ — "Бёрнли" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:19"Ал Наср" — "Ал Батаэҳ". Ғаниев Лига кубоги учун ўйинда асосий таркибда  2 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  10 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  10 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3 14:41Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди  2 14:12"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  0 13:31"Бавария" Жексонни 65 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 15 млн еврога ижарага олади. Мюнхенликлар "Челси" билан келишиб олди  3

"Ланс" ҳимоячиси Массадио Айдара: "Ҳусанов жамоага кутилганидан тезроқ мослашяпти" News

"Ланс" ҳимоячиси Массадио Айдара: "Ҳусанов жамоага кутилганидан тезроқ мослашяпти"

"Ланс" ҳимоячиси Массадио Айдара жамоадоши Абдуқодир Ҳусанов тўғрисида фикр билдирди.

Малилик 31 ёшли ҳимоячи ўзи билан бир чизиқда тўп тепадиган ўзбекистонлик ҳамкасбини мақтади.

"Ҳусанов жуда яхши ўйинчи, яккакурашларда ишончли ҳаракат қилмоқда. У ёш, лекин кўрсатаётган ўйинидан унинг ёш эканлигини ҳам унутиб қўямиз. Абдуқодир муваффақиятга эришиш учун барча имкониятларга эга. У жиддий йигит, шу билан бирга, бошқаларни тинглашни билади ва ҳар доим майдонда борини беради. Ўз навбатида биз уни имкон қадар қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз. Унга маслаҳат беришга ҳаракат қиламиз. Даставвал у мулоқот қилиш борасида қийинчиликларга учради, аммо футболнинг ўз тили бор, биз шу орқали мулоқот қиламиз ва у кутилганидан тезроқ мослаша бошлайди", — деди Айдара.

Эслатиб ўтамиз, бугун "Ланс" Европа лигаси 1/16 финал доирасида "Фрайбург" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:45 да старт олади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика