Latest news

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  93 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  8 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   16 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Ла Лига. "Барселона" "Осасуна"га ҳеч қандай имконият қолдирмади, Ферран Торресдан дубль! News

Ла Лига. "Барселона" "Осасуна"га ҳеч қандай имконият қолдирмади, Ферран Торресдан дубль!

Испания чемпионати 28-туридан ўрин олган баҳс матнли транслияциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Барселона – Осасуна 4:0 

«Камп Ноу»

Гол: Ферран Торрес пенальти 14', 21', Обамеянг 27', Пуч 75'

Барселона – тер Штеген, Дани Алвес, Пике (Лангле, 62), Эрик Гарсия, Альба (Мингеса, 80), Бускетс, Педри (Пуч, 73), Гави, Обамеянг (Депай, 73), Дембеле, Ферран Торрес (Брейтуэйт, 80).

Осасуна – Эррера, Видаль, Хуан Крус, Давид Гарсия (Умпьеррес, 46), Хосе Анхель, Торро (Унаи Гарсия, 46), Мартинес (Брашанац, 73), Монкайола, Рубен Гарсия (Роберто Торрес, 46), Кике Гарсия, Бенито (Будимир, 68).

Огоҳлантиришлар: Видаль(14), Давид Гарсия (16), Унаи Гарсия (89), Брашанач (90+2).

Ўйин "Барселона"нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди! 

90+2. Дарко Брашанац спортга хос бўлмаган ҳаракати учун огоҳлантирилди.

Иккинчи таймнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшилди. 

89. Унаи Гарсия кечиктирилган фоль учун "сариқ" олди.

88. Усмон Дембеленинг узатмасидан кейин ҳимоячилардан бири тўпни узоқлаштирди.

86. Оскар Мингеса тўпни олиб қўйишда қўпол ўйнади.

84. Алвеснинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Мемфис Депай ўзига хос тарзда финт билан зарба йўллади, ноаниқ.

82. Роберто Торрес ўрта масофадан зарба бериб кўрди. Зарба ноаниқ кетди.

80. "Барселона"да 2 та ўзгариш: Ферран Торрес ўрнига Брейтуэйт, Альба ўрнига Мингеса туширилди.

78. Алвеснинг узун пасидан кейин Депай тўпни ўзига бўйсундиришда қийналди, Эррера тўпни эгаллаб олди.

75. ГООООООООООООООООООООЛ! Пуч дарвозабонни алдаб ўтиб, гол урди ва ҳисобни йириклаштириб қўйди – 4:0! 

75. Рики Пучнинг ичкарига узатмаси қайтарилди, бурчак тўпи.

73. "Осасуна"да ўзгариш: Мартинес ўрнига Брашанац ўйинга қўшилди. 

73. "Барселона"да 2 та ўзгариш: Обамеянг ўрнига Депай, Педри ўрнига Пуч туширилди. 

72. Зарба! Алвеснинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади. 

70. Зарбааа! Дембеленинг зарбасини Эррера қайтаришга эришди. Шундан сўнг каталонияликлар Алвес бошчилигида бурчак тўпини ўйинга киритишди.

70. Маълумотларга қараганда, 54507 томошабин баҳсни стадиондан кузатмоқда.

68. "Осасуна"да ўзгариш: Бенито ўрнига Будимир учрашувни давом эттиради.

67. Зарбааа! Ферран Торреснинг зарбасидан сўнг тўп ўнг устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

66. Гави бўш зона сари интилди, лекин ҳимоячилар якунда яхши ҳаракатланишди.

62. "Барселона"да алмаштириш: Пике ўрнига Лангле ўйинга қўшилди.

61. Дани Алвес қанотдан кроос амалга оширди, бироқ ҳимоячилар хавни бартараф қилишнинг уддасидан чиқишди.

59. Икер Бенито ҳеч қандай тўқнашувсиз йиқилиб тушди.

57. Дембеленинг ичкарига пасидан сўнг Эррера тўпга эга чиқди.

55. Гол!  Йўқ, Пике ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан.

53. Обамеянгдан зарба! Тўп ҳимоячиларга тегиб, майдондан чиқиб кетди, бурчак тўпи.

51. Уууух! Усмон Дембеленинг қулай пасидан сўнг Обамеянг 11 метрлик нуқтадан ноаниқ зарба йўллади. Тўп ўнг устун ёнидан ўтиб кетди.

48. Хавьер Мартинес бир нечта ҳимоячини алдаб, жарима майдони ичида пайдо бўлди. У чап бурчакни пойлади, бироқ дарвозабон қойилмақос сейв кўрсатди!

46. Иккинчи таймга старт берилди! 

46. "Осасуна"да 3 та ўзгариш: Давид Гарсия ўрнига Аридан Умпьеррес, Рубен Гарсия ўрнига Роберто Торрес, Торро ўрнига Унаи Гарсия.

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 3:0. Танаффус! 

45. Жерар Пике Мартинесга нисбатан қўполлик ишлатди.

41. Педрининг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. "Осасуна" посбони тўпни ўйинга киритади.

39. Серхио Бускетс рақибдан тўпни олиб қўйишда қўполликка йўл қўйди ва ҳуштак чалинди. Бускетс ҳакамнинг фикрига қўшилмаяпти. 

37. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 71% – 29%

34. Икер Бенито "Осасуна"нинг биринчи зарбаси муаллифига айланди. Унинг кучсиз зарбасидан кейин тўп тер Штегенга бориб тушди.

31. Ферран Торрес тўпни ичкарига узатиб берди, бироқ ҳимоя вакиллари ишончли ўйин намойиш қилишди.

29. Мартинес Видални пас билан таъминлади, аммо Начо офсайдда қолгани маълум қилинди.

27. Дембеленинг қанотдан узатган айланма паси марказдаги Обамеянгга етиб келди, габонлик ҳужумчи қийинчиликсиз дарвозани нишонга олди – 3:0!  

25. Серхио Бускетс зарба йўллади, аммо ҳимоячилар жараёнга тўғаноқ бўлишди.

23. Зарбааа!  Ферран Торреснинг узоқ масофадан берган зарбасидан сўнг тўп рикошет орқали майдондан чиқиб кетди.

21. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Усмон Дембеленинг қойилмақом узатмасидан кейин Ферран Торрес тўпни дарвозабон оёқлари орасидан ўтказиб, дарвозага йўл топди ва дублни расмийлаштирди – 2:0! 

20. Хон Монкайола ичкарига пас узатди, аммо тер Штеген югуриб чиқиб, барчаси назорати остида эканлигини кўрсатди.

18. Дани Алвеснинг ҳаволатиб узатган пасидан кейин Обамеянг зарба беришда бироз қийинчиликка учради. Пьер ёқтирган услубида ҳаволатиб зарба бериши мумкин эди, аммо ўйланган режа ўхшамади. 

16. Рикардо Бенгоэтчеа яна бир сариқ карточкани чўнтагидан чиқарди. Бу гал Ферран Торресни йиқитган Давид Гарсия огоҳлантирилди. 

14. ГОООООООООООООООООЛ!  Ферран Торрес пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, ҳисобни очди – 1:0! 

14. Видалга сариқ карточка кўрсатилди. 

13. Пенальти!  Начо Видаль бирга-бир ҳолатга чиқиб бораётган Гавини йиқитди. 

10. Уууух!  Зарба! Усмон Дембеленинг чап оёқдаги кучли зарбаси ноаниқ кўриниш касб этди.

7. Жорди Альбанинг олисдан йўллаган зарбаси ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди.

7. Дани Алвес тўпни айланма зарба орқали бурчакдан ўйинга уиритди, аммо шериклари иккинчи қаватда омадсизликка учрашди.

4. Ферран Торрес катта тезлик билан олдинга борди, бироқ зарба беришнинг уддасидан чиқа олмади. 

2. Пьер-Эмерик Обамеянг кучли зара йўллади, бироқ ҳимоячилар бунга тўсқинлик қилишди.

1. Учрашув бошланди!

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика