Latest news

10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  0 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  7 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  18 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  28 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0

Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Атлетик" устидан қийин ғалабага эришди, Ямаль гол урди News

Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Атлетик" устидан қийин ғалабага эришди, Ямаль гол урди

Ла Лиганинг 2-тури доирасидаги "Барселона" — "Атлетик Бильбао" учрашуви якунланди.

Барселона – Атлетик Бильбао 2:1

Голлар: 1:0 – 24 Ямаль, 1:1 – 42, пенальти Сансет, 2:1 – 75 Левандовски.

24 август, 22:00, "Олимпик Льюис Компанис"

Барселона – тер Стеген, Бальде (Мартин, 90+1), Мартинес, Кубарси, Кунде, Педри, Берналь (Эрик Гарсия, 83), Ферран Торрес (Лопес, 63), Рафинья, Ямаль (Виктор, 90+1), Левандовски.

Атлетик – Падилья, Берчиче, Йерай Альварес, Вивиан, Лекуэ, Прадос (Эррера, 78), Весга (Хаурегисар, 63), Уильямс, Сансет (Унаи Гомес, 62), Беренгер (Арес, 72), Уильямс (Гурусета, 78).

Огоҳлантиришлар: Йерай Альварес (38), Кубарси (41), Берналь (49), Беренгер (56), Левандовски (85), Лекуэ (87), Лопес (90+6), Хаурегисар (90+6), Эррера (90+6).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. Бугун ҳамма нарсага эришган Левандовски ўз ҳисобига сариқ карточка ҳам ёздириб қўйди.

75. ГОЛ! Левандовскининг икки зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтганди, учинчиси тўрга бориб тушди. Чап қанотдан бошланган ҳужум Педрининг зарбаси билан давом этди, дарвозабондан қайтган тўпни польшалик форвард дарвозага аниқ йўллади.


74. "Атлетик"нинг стандарти зарба билан якунланди. Тер Стеген ўз ўрнида.

66. Хавфли вазият! Никонинг рақиб жарима майдонидан йўллаган айланма зарбаси ўзи кутганчалик муваффақиятли чиқмади.

64. Хавфли вазият! Падильядан даҳшатли сейв! "Атлетик" посбони ўз жарима майдонида қанотдан келган узатмага тўхтатмасдан кучли зарба йўллаган Левандовски тепган тўпни қайтарди.

60. Хавфли вазият! Сансетнинг парашют услубида йўллаган зарбаси тер Стегенга ноқулайлик туғдирди, немис посбони қўллари билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

57. Хавфли вазият! Учрашувда иккинчи маротаба Левандовскининг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.


52. Рафинья ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Бир дақиқадан сўнг Ферран шу вазиятга тушиб қолди.

49. Бернал ўзидан ўтиб кетган Сансетни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

42. ГОЛ! Сансет пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Ўзидан ўнг томонга ташланган Тер Стеген тўп йўналишини топа олмади.


41. "Барселона" дарвозаси томон пенальти белгиланди.

39. Левандовски рақиб жарима майдонида йиқитилди, кейинги ҳужумда эса "Атлетик" футболчиси йиқитилди. ВАР вазиятни кўриб чиқади.

38. Йерай огоҳлантирилди.

36. Хавфли вазият! Рафиньянинг пасидан сўнг Левандовскининг жарима майдонидан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

33. Жамоалар томоқ ҳўллаб, мураббийлардан кўрсатмалар олишди.

30. Ферран рақиб дарвоазбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ у томон узатилган тўпга Падилья биринчи бўлиб етиб келди.

27. Хавфли вазият! Нико Уильямс чапқанотдан шеригига хавфли узатма амалга оширди, бироқ жамоадоши бироз кечикди, акс ҳолда ҳисоб тезда тенглашиши мумкин эди.

24. ГОЛ! Ямаль олис масофадан чап оёқда рақиб дарвозасининг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди. Тўп йўл-йўлакай рекошет ҳосил қилиб, дарвоза тўридан ўрин олди.


21. Хавфли вазият! Нико Уильямс чап қанотда бир рақибини алдаб ўтиб, кучли зарба йўллади, аммо тўп рақиб ҳимоячисига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

18. Хавфли вазият! "Атлетик"нинг бурчакдан йўллаган узатмаси зарба билан якунланди. Вивиан зарбасига бироз аниқлик етишмади.

15. Ямаль рақибини алдаб ўтди, бироқ шу ҳаракати учун йиқитилди.

12. "Барселона" прессинг натижасида яхши имкониятга эга бўлди, бироқ сўнгги лаҳзада меҳмонлар ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

11. Ферран Торрес узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, унинг тепган тўпини Падилья эгаллаб олди.

4. Уильямсга нисбатан майдон марказида қўполлик ишлатилди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Барселона" бинафшаранг-қизил, "Атлетик" пушти рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика