Latest news

17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  0 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  3 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  4 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  10 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  2 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  20 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  5 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  6 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0

Куртуа: "Саудия Арабистони спорт орқали ўз мавқеини яхшиламоқчи" News

Куртуа: "Саудия Арабистони спорт орқали ўз мавқеини яхшиламоқчи"

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа футбол оламида Саудия Арабистони ҳақида кўп гапирилаётгани ҳақида фикрларини билдирди.

"Ўйлайманки, Роналду билан шартнома имзолаш орқали Саудия Арабистони спортдаги ўз мавқеини яхшилашни хоҳлаяпти. Буни "Формула-1" ва бошқа тадбирларда кўрдик. Мисол учун, бизнинг шу ерда эканлигимиз шундан далолат беряпти. Буни Жаҳон чемпионатида ҳам кўрдик. Саудия Арабистони Аргентинани мағлуб этди.

Криштиану Роналдунинг ўзи бу ерга кўчиб ўтишга қарор қилди, бу Саудия Арабистонининг ўз мавқеини яхшилаш истагидан далолат беради. Бундай даражадаги ўйинчининг ўтиши лига учун муҳим", – деди Куртуа.

Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг "Реал" клуби 11 январь куни Испания Суперкубоги ярим финалида "Валенсия"га қарши баҳс олиб боради. Саудия Арабистони учинчи бор ушбу турнирга мезбонлик қилмоқда. Тўртта бўлиши мумкин эди, аммо 2021 йилда коронавирус чекловлари туфайли Суперкубок Испанияда ўтказилганди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика