Latest news

22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  0 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  25 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   8 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  95 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0

Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради News

Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради

Жюль Кунде машғуотларга кечикмаслик учун ёрдам сўради.

"Барселона" ҳимоячиси аввалроқ тактик йиғилишларга кечикиб келгани туфайли асосий таркибдан четлатилган эди. Бундай ҳолат уч марта – "Алавес", "Эспаньол" ва "Райо Вальекано"га қарши ўйинларда содир бўлган.  

"Барса" бош мураббийи Ханси Флик тартибга риоя қилиш масаласида қатъий позицияда. У бир дақиқа кечикиб келган ҳар қандай ўйинчини таркибдан чиқариб қўйишга тайёр.  

Mundo Deportivo хабарига кўра, яна кечикишларнинг олдини олиш учун Кунде жамоани сафарлар ва йиғинларда ҳамроҳлик қиладиган хавфсизлик хизмати ходимларидан Фликнинг тактик йиғилиши бошланишидан 15 дақиқа олдин унга эслатиб туришларини сўраган. Жюль мавсумнинг муҳим ўйинлари олдидан таваккал қилгиси йўқ.  

Айтилишича, франциялик бу муаммони ўзи ҳал қилишга уринган, аммо охир оқибат уни меҳмонхонадан чиқиш пайти келганини айтиб туришларини маъқул кўрган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика