"Краснодар" дарвозабони тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга етиб борди
29 may 2024 11:33
News
"Краснодар" дарвозабони тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга етиб борди
"Краснодар" дарвозабони Матвей Сафонов Парижда бўлиб турибди.
Маълумотларга қараганда, у тез орада ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтади. Голкиперга 5 йиллик шартнома таклиф қилинган ва футболчи "Краснодар"нинг розилиги билан Парижга учиб борган. Хабар қилинишича, клублар тўлиқ келишувга эришиб улгурган.
Агарда тиббий текширувларда ҳеч қандай муаммо учрамаса, Францияда трансфер ойнаси 1 июлда расман очилгач, ушбу келишув эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Сафонов якунланган мавсум РПЛда 30та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 27та тўп олиб чиқди ва 11та "қуруқ" ўйин ўтказди.
Link :
Source : rmcsport.bfmtv.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Comments