Latest news

08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  3 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  11 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0

Космин Олариу: "Насаф"нинг қандай кучга эга эканлигини биламиз" News

Космин Олариу: "Насаф"нинг қандай кучга эга эканлигини биламиз"

ОЧЛнинг 4-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан олдин "Шаржа" бош мураббийи Космин Олариу ҳамда Себастьян Тальябуэ матбуот анжуманида иштирок этди.


Космин Олариу: - Қаршига иккинчи марта ташриф буюряпман ва бу жамоани яхши биламан. "Насаф" ўз майдонида яхши ўйнайдиган жамоа. Доимий равишда мухлислари қўллаб-қувватлаб туришади. "Насаф" ўз услубига эга жамоа, шу сабабли эртага бизни қийин ўйин кутиб турганини яхши биламиз. Шаржадаги илк ўйинда бунинг гувоҳи бўлганмиз. 

Себастьян Тальябуэ: - Эртага бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди. "Насаф"нинг қандай кучга эга эканлигини биламиз. "Насаф" гуруҳимиздаги энг яхши жамоалардан бири. Эртанги учрашув биринчисидан кўра қийинроқ бўлади. Чунки ғалаба бизга ҳам, "Насаф"га ҳам керак. Агарда ғалаба қозонадиган бўлсак, гуруҳдаги вазиятимизни яхшилаб олган бўлардик. Эртанги учрашув иккала жамоа учун ҳам қийин ўтади. Қайси жамоанинг концентрацияси юқори бўлса, ўша ғалаба қозонади деб ўйлайман.

- Ўтган турда "Насаф" мағлуб бўлди. Ўша ўйинда "Насаф"на нима етишмади деб ўйлайсиз?

Космин Олариу: - Шаржадаги ўйин тенг курашлар остида ўтди. 60-65 дақиқа мобайнида биз рақиблардан кўра яхшироқ ўйнадик. "Насаф"нинг эса бир қанча асосий таркиб футболчилари майдонга тушмади. Бизда уч нафар асосий ҳимоячимиз ўйнамади, шу сабабли ярим ҳимояда ўйнайдиган футболчиларни мудофаада ўйнатгандик. "Насаф"нинг стадиони бизникига ўхшаш, улар биринчи марта бу стадионга келгани йўқ. Шу боисдан улардан бошқачароқ ўйин кутгандик. Умуман олганда "Насаф" қарши ҳужумларда тез ўйнайдиган жамоа. Шу сабабли ушбу баҳсга қаттиқ тайёрландик.

- "Насаф" "Шаржа"га қарши иккинчи мавсум ўйнамоқда. Ўшанда ҳам жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эди. Рўзиқул Бердиевнинг ўша жамоаси ва ҳозирги жамоаси ўртасида қандай фарқ сезилди, қандай ўзгаришлар бўлди деб ҳисоблайсиз?

Космин Олариу: - Фарқ катта. Футбол йилдан-йилга ўзгариб бормоқда. Бирор жамоа шундай пайтда бир-биридан фарқ қилади. Жамоа менталитети, услуби ўша-ўша, лекин техник ва тактик томондан ўзгаришлар бўлади. Шу сабабли ўзгаришлар катта.

- Иккита саволим бор: Миралем Пьяничнинг ҳолати қандай? Эртанги учрашувда жамоанинг ғалабаси учун имкониятларни қандай баҳолайсиз?

Космин Олариу: - Пьянич жароҳатланган. Уни хавф остига қўйишни истамадик ва шу сабабли эртанги учрашувда ўйнамайди. Олдинда чемпионат доирасида бизни қийин ўйинлар кутиб турибди. Футболчиларнинг соғлиғи билан таваккал қила олмаймиз. Ўйинга кучли тайёрландик, бу ерга ғалаба учун келдик. Қийин ўйин кутиб турибди, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам биз ғолиблик учун майдонга тушамиз.

- "Шаржа" ОЧЛда ўз олдига қандай мақсад қўйган?

Космин Олариу: - Гуруҳдаги бошқа жамоаларда ҳам плей-оффга чиқиш учун имкониятлари сақланиб турибди. Шу сабабли айни дамда биз ҳам гуруҳдан чиқишни ўйлайпмиз. Бошқа мақсадимиз йўқ, энг биринчиси гуруҳдан чиқиш.

- "Шаржа" учун қайси тактика қулайроқ - ҳимояда ётиб, ҳужумга ўтишми ёки ҳужумкорликми?

Космин Олариу: - Бу қийинроқ савол. Эртанги ўйинда кимлар ўйнашини ҳам билмаймиз. Таркибдан келиб чиқиб тактика танлаймиз. Ўзимизнинг ғояларимиз, услубларимиз бор. Барчасини ўйинга танланган таркиб орқали аниқлаймиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика